РАМАЗОН СОҒИНЧИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн битта ой ичра султон –

 cор бўлиб кел, Рамазон,

Расулуллоҳ умматига

ёр бўлиб кел, Рамазон!

Жоним тўшай йўлларингга

 зор бўлиб: кел, Рамазон,

Хаста руҳим даво излар –

 кор бўлиб кел, Рамазон!

“Ла илаҳа иллаллоҳ”ни

 ёр қилиб кел, Рамазон,

Томирларда қон бўлиб оқ,

жон бўлиб кел, Рамазон!

Даъюслардан эл безордур –

 ор бўлиб кел, Рамазон,

Сени суймаган нафсларни

хор қилиб кел, Рамазон!

Қалб қаросин покламоққа

қор бўлиб кел, Рамазон,

Муҳаббат-ла чертилгувчи

тор бўлиб кел, Рамазон!

Раҳмат ойи – шафқатлари

бор бўлиб кел, Рамазон

Гуноҳларим бир-бир осай –

 дор бўлиб кел, Рамазон!

Ўн битта ой ичра султон –

 cор бўлиб кел Рамазон,

Расулуллоҳ умматига

ёр бўлиб кел, Рамазон!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

Мавзуга оид мақолалар
Ота дарсни Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар айтиш ила бошлади, давоми...

07:47 / 26.12.2016 4376
Саодат  асрига мактуб Макканинг қадим қумликлари ичра яшаётган бир қавм бор эди. Ҳали улар ўзларининг давоми...

20:21 / 19.03.2017 5354
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Азиз ва муҳтарам биродарлар Аллоҳ таоло рўзаларимиз, давоми...

06:15 / 11.02.2017 5111