Туғруқхонадан мактублар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туғруқхонадан мактублар

ТАҚДИМ Навосиз улуснинг навобахши бўл, Навоий ёмон бўлса, сен яхши бўл... Алишер НАВОИЙ Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар сонияда ер юзида иккита гўдак ёруғ дунёга келар экан. Демак, ҳар бир сонияда икки нафар аёл оналик бахтига муяссар бўлади. Аммо уларнинг ҳар бири айни ўша лаҳзаларда қандай ҳолатларни бошидан кечирар эканлар?.. Ҳам ўта хатарли, ҳам қувончли дақиқаларда уларнинг дардига малҳам, шодлигу қайғусига шерик сирдош, ёрдамга муҳтож лаҳзаларида мадад қўлини чўзувчи мард топилармикан? Шу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмизми? Ёхуд «Танаси бошқа дард билмас», қабилида иш тутиб кетаверамизми? «Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб», деганларидек, туғруқхонага бир бор бўлсин иши тушган аёл минг бир хил яхши-ёмон воқеаларнинг тирик гувоҳига айланади. Сиз, азизларнинг ҳукмингизга «Туғруқхонадан мактублар» рукни остидаги ҳаётий хатларни бериб боришни ният қилдик. То ҳаёт бор экан, оқ-қора, яхши-ёмон, шодлик ва қайғу сингари қарама-қарши тушунчалар ҳам сизу биз билан ёнма-ён яшайверади. То тириклик бор экан, кимнингдир кўзлари севинч ёшлари-ла нам бўлган дақиқаларда кимникидир изтироб ёшларини тўкишга маҳкум этилади... Ҳукмингизга ҳавола қилажагимиз ушбу янги рукн остида ҳаётда учрайдиган ана шу хуш-нохушликларни қаламга олишни, одамларни эзгу ишларга чақириб, ёмонлик ва зулмдан қайтаришни, ўзимизга раво кўрган барча яхшиликларни атрофимиздагиларга илиниб-улашиб, ўзимизга раво кўрмаган ёмонликлардан ўзгаларни ҳам асраб-авайлаб яшашни шиор қилдик. Гарчи сўнгги нафасларимизни олаётган бўлсак-да, қўлимиздаги ниҳолни тупроққа қадаб, бармоқларимиз тутган бир дона гулни кимгадир ҳадя этиб кетишга ўзимизда куч топа билайлик. Дунёни гулу чечакларга, одамлар қалбини завқу шавқ ва шодликка, бизга маъносиз тикилган нигоҳларни эса ҳайратга чулғаб яшайлик! Лойиҳамиз сиз, азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз. Азизлар, мактублар «muslimaat.uz» да овозли шаклда ҳафтада икки бор бериб борилади. Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ 2012 йил.
Мавзуга оид мақолалар
Қандай қилиб у кишини яхши кўрмайин Энди сизлар билан Абдуллоҳ ибн Равоҳа тарбиялаган бир етим бола Зайд давоми...

04:46 / 26.11.2016 10012
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ «Ҳалқумидан ҳаром луқма ўтган давоми...

11:45 / 09.02.2017 4181
Қамар сураси, 49оят Ушбу оятдаги «ўлчов» сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири «қазои қадар» давоми...

21:00 / 04.01.2020 3417
Кийимингиз озодалигига эътибор берганингиздек, рўзангизнинг поклигига ҳам эътибор беринг Беҳуда давоми...

08:20 / 25.12.2016 4050