«Ҳилол нашр» Кореада
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳилол нашр» Кореада

Бугун 2016 йил 28 май куни Кореада «Air one» ширкати ходимлари ва ўзбек мухлислар Ўзбекистондан борган «Ҳилол нашр» нашриёти гуруҳини қизғин кутиб олдилар. Қизғин кутиб олинган ушбу гуруҳ «Ҳилол нашр» нашриётининг директори Исмоил Муҳаммад Содиқ, «Тўхтабой» масжидининг имом хатиб Исҳоқжон Муҳаммад, «Хўжа Аламбардор» масжиди имом ноиби Ҳусайнхон Яҳё ва нашриётнинг баъзи ходимларидан ташкил топган. Бу меҳмонлар Сеул шаҳридаги «Ҳилол нашр» номли дўконининг очилиши маросимига таклиф этилган эдилар.

Меҳмонларни Кореадаги мусулмон биродарларимиз ўзгача қувонч ва эҳтиром ила кутиб олишди. Ташрифнинг кириш қисмида Сеул марказий масжидида ҳамма бирга жамоат бўлиб пешин намозини ўқидилар. Намоздан сўнг Ҳусайнхон Яҳё тиловат қилдилар.

Тиловатдан сўнг имом Исҳоқжон Муҳамммад суҳбатни бошладилар. Ушбу хайрли ва барокатли ишлар устида жам бўлиб турилишига сабаб бўлган Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини ёдга олиб, у кишининг фазилатлари ҳақларида сўзлаб бердилар. Сўз навбати Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳазратларига келганида, у киши ҳам «Тафсири ҳилол» дунё юзини кўришида Ҳазратимизнинг ихлослари, саъйи ҳаракатларини мисол қилиб, сўзлаб бердилар. Шу билан бирга бошқа юртда яшовчи ватандошларга насиҳат қилиб, чиройли хулқда бўлиш кераклиги, ўзимизнинг мазҳаб ва ақидада собит туриш лозимлиги, бошқа гуруҳлар ва оқимларга қўшилишдан узоқ бўлиш зарурлиги, асосан соф Ислом ақидаси ила собит қадам бўлиш лобудлигини таъкидладилар. Ихтилоф келтириб чиқармасликка ва унга барҳам беришга чақирдилар. Шундан сўнг «Air one» ширкати директори Ризо Кенави сўз навбатини олиб, бундай бахтни берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтди... Имом Бухорий авлодининг ажойиб ихлосини эсга олди.

Ташриф давомида меҳмон гуруҳ ва мусофир ватандошларимиз ораларида дин хусусидаги қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Аср намозидан сўнг дўконнинг очилиш маросими бўлди. Ушбу дўконнинг очилишида кўмакчи бўлганларга совғалар тақдим қилинди. Китоб харид қилганларга ношир томонидан самимий тилаклар билан дастхат қўйиб берилди.

Аллоҳ таоло ўзининг розилиги йўлида барчаларимизнинг ҳамжиҳатлигимизни бардавом айласин! Зеро У Зот мўмин бандаларига хитоб қилиб: « Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг», дейди.

Ассалму алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

«hilol.nashr.uz»

Мавзуга оид мақолалар
НьюЙорк атрофида марадёрлик талончилик қилганликда шубҳаланган 15 киши қўлга олинди. «Голос Россия» хабар давоми...

14:42 / 02.12.2016 3032
Япониядаги Фукусима АЭС Атом Энергия Станцияси даги авария натижаларини тугатиш учун кетадиган маблағ ва давоми...

14:55 / 02.12.2016 2540
Албатта, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир тирик жонзот ҳаётининг ҳар бир босқичи учун муносиб озиқ манбасини давоми...

03:16 / 26.03.2019 2949
Биз дунёдан кетар бўлдик,Қолганларга салом бўлсинБизлар учун хайр дуоҚилганларга салом бўлсинАжал букди давоми...

17:58 / 23.11.2022 2820