Уй бекалари учун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Музлаткичингиздан нохуш ҳид келяптими? Унда сизга ушбу усул фойда беради. Музлаткичингизнинг ҳар бир токчасига лимон бўлакларини қўйиб чиқинг. Шунда бу нохуш ҳид тезда бартараф бўлади.
2. Картошка тезда қуриб қоляптими? Унда бизнинг самарали маслаҳатларимиздан фойдаланинг. Елим қутиларга картошкани солиб чиқинг ва ораларига бир неча дона олма мевасидан қўйиб чиқсангиз картошка анча вақтгача ўз кўринишини ўзгартирмайди. 3. Ортиб қолган пиёзни ташлаб юборишга шошилманг. Пиёз юзасига ўсимлик ёғини суриб, музлатгичга қўйсангиз бир неча кундан кейин ҳам ундан фойдаланишингиз мумкин. 4. Уйингизда зарарли ҳашаротлар пайдо бўлдими? Унда қоғоз салфеткага оз-оздан кофе солиб, икки-уч жойга қўйиб чиқинг. Ундан таралаётган ўткир ҳид ҳашаротларни йўқотишга ёрдам беради. 5. Елим идишларингиз тешилиб, ишлатишга яроқсиз бўлиб қолдими? Унда бу маслаҳатимизга ҳам қулоқ солинг. Оловда пичоқни яхшилаб қиздириб олинг, сўнгра идишни бироз оловда иситиб, қизиган пичоқ билан тешилган жойига суртинг. Қарабсизки, идиш яроқли ҳолга келади. 6. Дазмолдаги кир доғларни кетказиш учун нам матога бироз туз сепиб, ишқаланг. 7. Хонадаги сунъий гулларнинг чангини кетказиш учун цфелофан пакетга туз солиб, гулларни бош қисмини пакетга солиб боғлаймиз ва яхшилаб силкитамиз. Туз гулларнинг ора-ораларидаги чангларни ҳам кетказади.
Умму Азиза тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvMqnJpmopUXMfeatureyoutu.beembed

10:06 / 17.06.2017 4595
1. Ният Каъба томонга юзланиб «Холис Аллоҳ учун фалон намозининг икки уч, тўрт ракаат фарзини суннатини давоми...

06:01 / 30.12.2016 23491
 Мактаб ўқувчиси муслима қиздан Техас штати округларидан бирининг таълим муассасаси ва мактаб давоми...

19:42 / 03.03.2017 5401
16 март 2018 йилда Тошкент Ислом Университетида талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 13 та давоми...

13:27 / 17.03.2018 3510