Аллоҳнинг раҳмати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Аллоҳ шайтонни жаннатдан  лаънатлаб қувгaн вақти шайтон Аллоҳга шундай деган экан: «Мен одамзоднинг 4 томонидан ҳужум қиламан. Олди томонидан чиқиб, бойликка, нафсбузарликка ўргатаман; ўнг томонидан келиб, зинога, номаҳрамга қарашга; чап томонидан келиб ҳаром еб, ҳаром ичишга; орқа томонидан келиб, дўзахга ўзим билан тортиб кетаман», дебди. Шунда Аллоҳ: «Ҳа, боравер, шундай қилишга уриниб кўр-чи?» дебди. Фаришталар Аллоҳдан сўрашибди: «Нима учун Сен шайтонга одамга бунчалик ҳужум қилишига рухсат бердинг?. Одамлар сени кўрмай туриб, сенга ибодат қилишади. Сен яна уларга 4 томонидан шайтонни юборяпсан», дейишибди. Шунда Аллоҳ: «Шайтон 4 томонни айтди-ю 2 томонни унутиб қўйди. Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб, менга ибодат қиладилар, мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман», деган экан.

@ilm_maskani



 
Мавзуга оид мақолалар
«Ҳасад» сўзи луғатда «арчиш» ва «шилиш» маъноларини билдиради. Чунки ҳасад қалбни арчади ва давоми...

13:29 / 10.11.2016 7234
Мюнхеннинг «Бавария» раҳбарлари «Allianz Arena» стадионида масжид қуришга розилик берди», деб маълум қилади давоми...

06:34 / 15.12.2016 4374
Энг гўзал хулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм  Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида Ва албатта, сен улкан давоми...

10:55 / 14.12.2017 3655