Жамиятимизда аёлларга эътибор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

12 май санасида Хадичаи Кубро аёл-қизлар Ислом билим юртида «Жамиятимизда аёлларга кўрсатилаётган  эътибор ва унда аёлларнинг тутган ўрни» борасида эркин суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатни Тошкент шаҳар «Маҳалла» хайрия жамоат  жамғармаси, Тошкент шаҳар бўлинмаси бош маслаҳатчиси Омина Арипова ҳамда Мусулмонлар Идораси хотин-қизлар бўлими ходими Мунира Абубакирова олиб бордилар. Асосан, мустақиллик йилларида аёллар масалаларига оид қатор ислоҳотлар, маслаҳат марказлари, уларнинг фаолияти ҳамда ушбу фаолият юзасидан талаба қизларнинг ҳам ўз ўрни борлиги таъкидлаб ўтилди.

Суҳбатдан сўнг устоз ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар, хусусан, балоғат ёшидаги талабалар билан ишлаш бўйича маҳалланинг тутган ўрни борасида етарлича маълумотга эга бўлдилар.

Билим юрти ўқитувчиси

Мираҳмедова Нодира

Мавзуга оид мақолалар
Ота шундай ҳикоя қиладиquotУйимизда фарзандларим билан бир эҳсон қутиси ташкил қилгандик. У пайтда улар ҳали давоми...

22:17 / 03.08.2023 3538
Ўн иккинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн иккинчи кун. Кеча амакимларникидан қайтаётган эдим. Йўлда давоми...

20:38 / 07.06.2017 5231
Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким жумага борса, ғусл қилиб олсин, қабилидаги давоми...

00:33 / 26.02.2022 3425
Ўзбек қизи чекиш орқали «имидж»ини оширмоқчи Авваллари ондасонда хориж фильмларида сигарета чекаётган давоми...

13:54 / 24.11.2016 4596