Июнь – гиёҳвандликка қарши кураш ойи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистонда июнь ойида анъанавий тарзда «Гиёҳвандликка қарши кураш» ойлиги ўтказилади. Ойлик наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича 2011–2015 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида ўтказилади, дея хабар берди ЎзА.

Жорий йилда ҳам мазкур ойлик давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли профилактика ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бу ишларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, унинг ҳудудий комиссиялари ва бошқа бир қатор ташкилотлар кенг жалб қилинади. Мазкур ойлик давомида биринчи навбатда, наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида санъаткорлар, спортчилар, жамоат арбоблари иштирокида хайрия концертлари ўтказилади. Ёшлар учун гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш ва унинг ҳалокатли оқибатларига бағишланган ижтимоий роликлар, туркум радио эшиттиришлар ва кўрсатувлар эфирга узатилади, газета ва журналларда мақолалар чоп этилади. Кинотеатрларда шу мавзуда фильмлар намойиш этилади. Маҳаллаларда, болаларни соғломлаштириш ва ҳарбий-спорт оромгоҳларида гиёҳвандликнинг олдини олиш мавзусида давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари ва турли учрашувлар ташкил қилинади.

gazeta.uz ва daryo.uz материаллари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Шарқнинг гўзаллик сирлари ҳақида сўз кетганда хина ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир. У табиий бўяш давоми...

08:38 / 27.11.2016 7527
embedhttpswww.youtube.comwatchvDJ7SzPwXZoembed

10:06 / 09.03.2018 6244
Aллоҳ таоло инсонни кулишга ҳам, йиғлашга ҳам имкониятли қилиб яратган. Бу тўғрисида уламолар Маймун кула давоми...

21:28 / 16.03.2023 4023
 ҚабардинБалқар марказининг кўчаларида реклама баннерлари ўрнига Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом давоми...

16:17 / 28.12.2016 4888