Муаззиннинг хотимаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

   Ривоят қилинишича, Мисрда доимий масжидда ибодатни ўзига лозим тутган бир муаззин (азон айтувчи) киши бўлган экан. У кишидан ибодатнинг  нури ва тоатнинг  гўзаллиги барқ уриб турар эди. Кунлардан бир куни одатдагидек азон айтиш учун минорага кўтарилибди. Минора остида насронийнинг ҳовлиси бор эди. Уйга назар ташлаб насронийнинг қизига кўзи тушибди ва шайтон васваса қилиб йўлдан озибди. Азонни тўхтатиб қизнинг олдига тушибди. Насроний қиз унга: «Бизда нима ишинг бор, нимани хохлайсан?»  дебди.

Муаззин: «Сени хохлайман, ақлимни олиб, қалбимни ўғирладинг!»  деб жавоб қилибди.

 Қиз: «Сенинг ишончсиз сўзларингга ҳеч қачон жавоб қилмайман», дебди.

Муаззин: «Агар сенга уйлансам-чи?»  дебди.

Қиз: «Сен мусулмонсан, мен эса насронийман.  Отам никоҳимизга рози бўлмайди!»,  дебди.

Муаззин: «Насроний бўлсам-чи?» деди.

 Қиз: «Агар шундай қилсанг, розиман»,  деди.

Муаззин киши қизга уйланиш учун насроний бўлди. Уларнинг ҳовлисига кўчиб ўтди. Ўша кун уй сатҳига кўтарилганида у ердан йиқилиб вафот этди. Қизга етишолмади ва ёмон хотима билан ҳаётини якунлади.

араб тилидан Муслимахон таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ислом шариатидаги Рамазон рўзаси бошқа рўзалардан нимаси билан фарқ қилади Маълумки, Ислом шариатидаги давоми...

11:23 / 07.03.2017 4535
    Бир неча йиллар олдин, ҳомиладор бўлган қўшнимизнинг аёли «Фарзанди дунёга келгач, уни фарзандсиз давоми...

10:04 / 07.02.2017 7409
Иккинчи шубҳа Саҳлдан ривоят қилинадики, Абу Усайд Саидий тўй қилиб, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

10:59 / 24.01.2017 4284
 Ўта қари шахс рўза тутишдан ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр давоми...

15:32 / 18.11.2016 9115