Ҳаж сафарида бўлган зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб келди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин Ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг хабар беришича, барча зиёратчилар соғ-саломат. Ўзбекистонга қайтишларида зиёратчилар учун янада қулайлик туғдириш мақсадида уларни Тошкентдаги йиғилиш жойларига етказишга махсус автобуслар ташкил қилинди.

Эслатиш жоизки, 2013 йили Ўзбекистондан ҳаж сафарига 5200 зиёратчилар жўнатилди. Зиёрат давомида ватандошларимиз ҳар томонлама қулайликларга эга бўлган меҳмонхоналарда яшадилар. Иссиқ овқатлар билан таъминландилар. Саёҳатлари давомида уларга ёрдам кўрсатиш учун 30 та хизматчи, 30 та шифокорлар ва 10 та ошпазлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинди.

Ҳар куни зиёратчилар билан учрашув ўтказилиб, уларга ҳажнинг моҳияти, ҳаж амалларини бажариш қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар, шунингдек, сафар давомида соғликка ва хавфсизликка эътибор бериш қоидалари ҳақида маълумотлар бериб турилди. Ўзбекистонлик зиёратчилар ватанга қайтишларида «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» миллий авиакомпаниясининг чартер рейслари билан Жидда – Тошкент, Жидда – Самарқанд, Жидда – Бухоро, Жидда – Қарши, Жидда –Термиз ва Жидда – Урганч йўналишлари орқали ўз манзилларига етказилди. Ватандошларимизнинг қайтишлари 1-ноябргача давом этади.

UzReport.uzдан олинди. Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ .   .          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

21:35 / 08.02.2017 5387
Ҳаёт давомида инсон турли рағбат ва шаҳватлар оқимига дучор бўлади. Бу нарсалар инсонни бировга зарар қилиб давоми...

19:08 / 10.11.2016 4374
embedhttpswww.youtube.comwatchvwNpMc4ThQisfeatureyoutu.beembed

18:32 / 28.03.2018 4479
Аллоҳнинг меҳмонлари, ҳажингиз МУБОРАК   Кечагина Аллоҳ таолонинг инояти билан дунё мусулмонлари давоми...

22:18 / 21.09.2017 21901