Гулли картошка
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомни мазали тайёрлаш бир санъат бўлса, уни безатиш яна бир санъат ҳисобланади. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат бўлса керак. Баъзан бирор бир мазали таом тайёрлаймиз-да, безатишга ёки таом ёнига гарнир сифатида яна бирон бир қўшимча қилишга келганда, «Нима қилсам экан?» деб бош қашлаймиз.

Ушбу саҳифамиздаги маълумот ана шундай бош қашлаш ва турли саволларни бартараф этишда оз бўлсада ҳисса қўшса, ажаб эмас.

Керакли маҳсулотлар:

Картошка − 1 кг

Сут − 250-300 мл

Сариёғ − 100 гр

Таъбга кўра туз ва шивит (укроп)

 Тайёрланиши:

Картошкани тозалаб, бир неча бўлакларга бўлиб, қайнатиб, пишириб олинади. Пишган картошкани сузиб олгач, қайнатилган сут ва эритилган сариёғни қўшиб яхшилаб эзилади, аниқроғи бўтқа (пюре) қилинади. Таъбга кўра туз ва шивит қўшиб юборишни ҳам унутманг.

Димхона (духовка) патнисига пергамент (махсус пишириқ қоғози) ёйиб, қандолат қопига пюрени солиб, гул шаклида сиқиб чиқасиз, сўнгра 200 даражали димхонага 15-20 дақиқа қўйиб, қизартириб, қуритиб оласиз.

Тайёр бўлган маҳсулотни ҳам гарнир ўрнида, ҳам болаларга енгил таом ўрнида дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш давоми...

10:42 / 07.03.2017 6775
Маҳсулотлар Хамирга 1,5 стакан ун, туз, 1 ошқ.қ шакар, 50 мл ўсимлик ёғи, 50 мл зайтун ёғи, 2 ош.қ. сут Ичига 5 та давоми...

19:36 / 12.02.2017 6078
Алишер Навоий буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Асл исми Низомиддин Мир Алишер бўлиб, 1441 йилнинг 9 давоми...

16:18 / 10.02.2017 36690
 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Киши ишонмаса ҳам, фолбинга боришининг шариатда давоми...

17:03 / 24.01.2017 5229