Қора шаҳзода
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлар: 4-5 та тухум, 4 ошқошиқ какао, 250 гр маргарин, 750 гр сметана (қуюқ), 1 та қабартма туз (разрыхлитель), 2,5 стакан шакар, ванилин, 4-5 стакан оқ ун.

  1. Идишга сметана, 1 чой қошиқ сода, сирка солиб, юмшатгич (разрыхлитель) солинади ва яхшилаб аралаштириб олинади. 2. Маргарин, шакар, тухум, какао солиб, яхшилаб аралаштирилади ва устига сметана солиб, оз-оздан ун солиб, қуюқ бўтқа ҳолига келгунича аралаштирилади ва ёғланган газ плита листига ярмини солиб, ўрта оловда 30-35 дақиқа давомида пишириб олинади. Сўнг қолган иккинчи қисмини ҳам алоҳида, юқорида келтирилганидек пишириб олинади. Крем: 1та 250 гр.ли маргарин, 1та қуйилтирилган сут (сгущённое молоко), 2 ошқошиқ какао. Ҳамма масаллиқлар миксерда урилади ва нонлари совитилганидан кейин суриб чиқилади. Крем суришдан олдин четлари кесиб олинади ва урвоқ қилинади.
Мавзуга оид мақолалар
Кўчада кўзларингизга чанг ёки кичик зарра тушса, асло қўлларингиз билан ишқаламангҚўллар кир бўлса, давоми...

21:20 / 27.08.2023 2556
Аёл  беназир мавжудот. Аллоҳнинг яратмишлари ичида ўхшаши йўқ нозик бир ҳилқат. Асрлар бўйи аёл зоти гоҳ давоми...

06:26 / 15.12.2016 4065
Баҳор фасли фасллар ичида энг гўзал, энг нозик фасл бўлиб, ер юзидаги барча мавжудотларнинг, умуман, бутун давоми...

13:58 / 24.11.2016 6092
Эр аёлини қизғаниши рашк қилиши, унинг орномусини сақлаши даркор. Оқибати бузуқ бўладиган ҳар қандай ҳолга давоми...

22:42 / 17.02.2023 3504