Бўка туманида Қуръон мусобақаси якунланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тошкент вилоятининг Бўка тумани “Ўртақўрғон” жоме масжидида Қуръон қироати мусобақаси ўз якунига етди. Бўка тумани, Бекабод тумани, Бекабод шаҳри, Пискент тумани, Олмалиқ шаҳри, Ангрен шаҳри, Оҳангарон туманларидан қатнашган 61 та аёл-қиз иштирокчилар орасидан юқори ўринларга муносибларини танлаб олиш ҳайъат аъзоларига осон бўлмади, албатта. Ҳакамлар томонидан ғолибалар аниқлангунича “Муслимаат.уз” сайтининг нашидчи қизлари ўз салавотлари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Ниҳоят, юқори ўрин соҳибалари номлари эълон қилинди.

Ҳифз йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Лутфуллаева Розияхон 2-ўрин: Камолиддинова Ҳабиба

26-40 ёш:

1-ўрин: Масидиқова Ўғилой

Тиловат йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Соқиева Мужриба 2-ўрин: Авазова Нафиса 3-ўрин: Камолитдинова Азиза

26-40 ёш:

1-ўрин: Аминова Наргиза 2-ўрин: Абдуқодирова Дурдона 3-ўрин: Эргашева Муқаддам

Ғолибаларга қимматбаҳо эсдалик совғалари, дипломлар ва шаҳодатномалар топширилди. Хабарлар давомини биз билан кузатинг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
16. Барча одамларга очиқ чеҳрали, меҳрибон ва мулойим бўлиш. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

13:30 / 10.11.2016 5685
Ассалому алайкум азиз юртдошим Яна бир тонгга етказганига шукр. Яхши дам олиб, уйғондингизми, оилангиз, давоми...

01:51 / 01.05.2020 3493
«Ибодат» сўзи луғатда «тоат», «итоат» ва «Парвардигорни улуғлаш» маъноларини ўзида жам қилган. Шаръий давоми...

10:25 / 03.05.2017 6966
      Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган макон дунёдаги энг яхши жойлардан давоми...

11:30 / 26.02.2017 6334