Кераксиз буюмдан гул идиш ясаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кераксиз нарсаларни ташлаб юборишга шошилманг. Улардан ҳам керакли буюмлар ясаса бўлади. Масалан, гул идиш ясаш учун консерва банкаси ва шунга ўхшаган идишлар, пичоқча, қайчи, айлана шаклдаги қоғоз, рангли бўёқ ва озроқ майда оқ тошчалар оламиз. Аввал банкани устига қоғозни қўйиб, пичоқча ёрдамида чизиб чиқамиз. Чизиқ бўйлаб қайчи билан кесамиз, идишнинг чеккаларини оз-оздан кесиб,  текислаб чиқамиз.
 Идишга аввал оқ бўёқда ранг бериб, сўнгра ўз хоҳишингизга қараб безатишингиз мумкин. Идишларни безатиб бўлгач, хоҳлаган гулингизни унга жойлаб, устидан озроқ безак учун тошлар ҳам солсангиз бўлади. Агар консерва банкаси бўлса, тепасидан иккита тешик очиб, ип ўтказиб илиб қўйсангиз ҳам бўлади.
Зебунисо Абдужалил тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Саломатлик дарсларини давом эттирамиз. Бугун биз тўғри овқатланиш ҳақида сўз юритамиз. Соғлом турмуш давоми...

19:06 / 25.12.2016 6861
Ўзбекистоннинг 114 Қуръониrdquo рисоласини яратиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган Ефим Резван Ўзбекистон давоми...

08:00 / 23.01.2020 5027
Бугун 17 ноябрь куни HILOLNASHR нашриётиматбааси мажлислар залида Рабиъул аввал ойи муносабати билан давоми...

16:47 / 17.11.2019 3233