Солиҳ амалнинг қабул бўлиш шартлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Солиҳ амаллар уч шарт билангина қабул бўлади:

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган суннатга мувофиқ бўлиши керак. Набий алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ бўлмаган барча ишлар солиҳ ишларга кирмайди. Балки улар ботил ишлардир.

«Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар» (Ҳашр сураси, 7-оят).

«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?!» (Шууро сураси, 21-оят.)

2. Амал қилувчи ишида холис Аллоҳнинг розилигини тилаб амал қилиши керак.

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган» (Баййина сураси, 5-оят).

«Сен айт: «Албатта, мен динни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишга буюрилганман.

Ва мусулмонларнинг биринчиси бўлишга буюрилганман».

Сен: «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, буюк Куннинг азобидан қўрқаман», деб айт.

Сен айт: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман.

Бас, Ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар» (Зумар сураси, 11–15-оятлар).

3. Қилинаётган амал соф ақида асосларига тўғри келиши керак. Чунки амал шифтдир, ақида эса – асос.

«Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса» (Наҳл сураси, 97-оят).

Иймонларимизни собитқадам қилгин!

Касимова Назокат таржимаси
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Охирги ва мукаммал, қиёматгача боқий қолувчи, барча замон ҳамда маконларга давоми...

14:25 / 06.12.2016 3635
Оила ва оилавий ҳаётнинг моҳияти Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси Инсонлар жуфт қилиб давоми...

13:23 / 04.01.2018 7901
Фарзандимизда намоён бўладиган ҳар бир салбий жиҳатларга эътибор бериб, айб иш қилганда маломат қилишга давоми...

21:10 / 29.12.2016 3220
Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амрдир. Ҳар бир намознинг вақти алоҳидадир. Бундан бошқа вақтда бир неча давоми...

14:32 / 16.05.2017 4459