"Қуръон мусобақаси – 2023"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 2 март куни "Хадичаи кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида

"Қуръон мусобақаси – 2023" мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирга Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси Қуръони Карим ва тажвид фани ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев, Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси Қуръони Карим ва тажвид фани ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов,  Тошкент Ислом институти Ақоид ва Фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Фарҳод Жўраев ҳамда устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ ташриф буюришди.


Тадбир 3 йўналишда: мураттаба, ҳифз ва тиловат йўналишида бўлиб ўтди.


Мураттаба йўналиши бўйича

1-ўринга  Юсуфий Руқойя (3-курс); 2-ўринга Абдуллаева Зилола

(1-курс);

3-ўринга  Ғофуржонова Робия (3-курс) муносиб деб топилди.


Ҳифз йўналиши бўйича

1-ўринга  Баротхожиева Мубина (3-курс);

2-ўринга Абдурасулова Раҳнамо (3-курс);

3-ўринга  Абдуқаҳҳорова Шарифа (2-курс) муносиб деб топилди.


Тиловат йўналиши бўйича эса 1-ўринга Одилова Мўмина (1-курс); 2-ўринга  Аҳмадова Барно (1-курс); 3-ўринга Абдухалилова Муслима (1-курс) муносиб деб топилди.

Барча ғолиба қизларимизга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар тақдим этилди.  Энг қувонарлиси, қория қизларнинг  оналарининг ҳам  меҳнатлари эътироф этилиб, улар ҳам тақдирланишди.


Тадбирнинг иккинчи қисмида  устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида муассаса устозалари билан  ўқиб тугатилган Ҳанафий мазҳаби уламоси Шайх  Салоҳ Абул Ҳаж қаламига мансуб  "Олмос тожлар" китоби бўйича  ижозалар тақдим қилинди. Тадбир Одинахон Муҳаммад Содиқнинг хайрли дуолари билан ўз ниҳоясига етди.


Илоҳим, юртимизда қорию қорияларимиз сони кўпаяверсин.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
29 октябрь 2018 йил санасида Жўйбори Калон аёлқизлар Ислом билим юртида «Октябрь фиқҳ фани ойлиги» муносабати билан илм мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирнинг давоми...

02:02 / 01.11.2018 3902
Илмнинг ўрни қалб, у қалбга жойланса, нур таралади, у нур аъзоларимизга таъсир қилади ва бизни яхшиликлар сари чорлайди. Илм маконини, даргоҳини ndash қалбимизни давоми...

22:46 / 24.08.2023 1307
Шотландия телевидениясида биринчи марта ҳижобли тележурналист ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳолат томошабинларнинг кўплаб ижобий фикрларига сабаб бўлди. Шотландия давоми...

11:45 / 14.08.2020 2516
2020 йилнинг 16 декабрь куни Жиззах шаҳридаги Хўжа Нуриддин ҳожи жоме масжидида вилоят отинойилари иштирокида Кенг оммани интернет ва бошқа турли ёт ғоялардан давоми...

13:58 / 18.12.2020 2375