«Ўзимиз билан юзма-юз» муаллифлик лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча филолог, педагог, журналист Дилфуза Комил муаллифлигида ТWО DOORS интеллектуал семинарлар марказининг очилиши ва «Ўзимиз билан юзма-юз» лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Бир неча йиллар «Маърифат саодати» газетасида бош муҳаррир, «Маърифат медиа» нашриётида муҳаррир сифатида фаолият юритган ва она қорнидаги тарбия бўйича тадқиқот олиб бораётган журналист, ижодкор Дилфуза Комил ўзининг мия фаолиятига оид билимларга асосланган ахлоқий тарбиянинг шарқона йўналиши бўйича илмий спикерлик борасидаги янги фаолиятини бошлади. Тадбирда бугунги кунда долзарб бўлган муаммоларга соғлом чоралар кўриш ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.

"Инсон яхши ҳаёт кечириши учун, шахсий ҳаётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, касбий ҳаётда ҳам муваффақиятга эришиши учун, маънавий жиҳатдан, ақлий жиҳатдан, жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши учун аввало унинг мияси тўғри ишлаши керак. Ҳаётда кўп хато қилишимизга, қоқилишимизга, ҳаётимизнинг издан чиқишига, ҳаётимизга бошқалар хўжайинлик қилишига мия фаолияти ҳақидаги билимларимизнинг йўқлиги ва қаровсиз қолган миямизнинг нотўғри ишлаши сабаб бўлади.

Марказда нейроилмларга, яъни мия фаолияти тадқиқотларига доир халқаро илмий маълумотлар миллий хусусиятларимизга, шарқона тарбиямизга, эътиқодимизга мослаб, қайта ишланган ҳолда; оддий, содда, тушунарли тилда; қизиқарли тарзда; ҳаётий мисоллар билан юртдошларимизга етказиш режа қилинган. Семинарларда ҳеч қандай тахминий фикрлар айтилмайди; илмий жиҳатдан исботланмаган бирорта ҳам маълумот келтирилмайди", дейди Дилфуза опа ўз тақдимотида.

Тадбир сўнгидаги қуйидаги мулоҳазалар ҳам эътиборимни тортди:

"Иблиснинг қиёматга қадар инсониятга зарар беришга, душман позициясида туришга лицензияси бор. Ва у бу фаолииятини юритиш учун бу дунёда ўзига иш жойлари белгилаган. Унинг асосий офиси оилаларда! Тўғри, у ҳамма ерда — бозорларда, кўчаларда ҳам бор. Аммо унинг бош қароргоҳи, ётиб қолиб ишлайдиган жойи оилалардир. Агар оилаларни махв этса, бутун жамиятни, бутун дунёни махв эта олишини жуда яхши билади. Шайтоннинг қўлидан омон чиқиш учун зеҳнимиздаги бир қатор тушунчаларни тузатишимиз керак ва ўзимизни ислоҳ қилишни аввало оилалардан бошлашимиз тўғри бўлади".

Ирода Эргашева тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Бу йил quotХадичаи Куброquot аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 23битирувчилари таълим давоми...

19:13 / 16.06.2023 1545
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш давоми...

22:16 / 23.05.2020 2849
Маълумки, очиқ мулоқот кўплаб тушунмовчиликларга ечим ҳисобланади. Техас штатининг Даллас шаҳрида бир давоми...

16:38 / 06.01.2021 2721
Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга давоми...

18:19 / 27.01.2020 3479