РАМАЗОН МАЖЛИСИ

15:20 / 20.04.2023 467



Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (41-мажлис).


РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ИФТОРЛИК ВАҚТИ


Охирги ИФТОРни ғанимат билинг!


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:


 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Албатта Аллоҳ таолонинг Рамазон ойидан ҳар куни ифтор пайтида минг-минглаб дўзахдан озод қиладиган бандалари бўлади. Улар аслида дўзахга лойиқ бўлган бўладилар. Агар Рамазон ойининг охирги куни бўладиган бўлса, ўша кунда Аллоҳ таоло  ой бошидан қанча бандасини озод қилиб келаётган бўлса, охирида яна шунчасини озод қилади", дедилар.


Одинахон Муҳаммад Содиқ



Муаллиф