РАМАЗОН МАЖЛИСИ

03:12 / 19.04.2023 355



Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (35-мажлис).


РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ ЎН КУНИДА  ЭЪТИКОФ ЎТИРИШ ФАЗЛИ

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирувчи ҳақида: "У гуноҳларни ушлайди ва эътикоф ўтирувчи учун яхшиликларни, барча яхшиликларни қилувчига ўхшатиб жорий қиладир", дедилар» (Ибн Можа ривоят қилган).

 Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, худди икки ҳаждек ёки икки умрадек бўлади", дедилар (Байҳақий ривоят қилган).

Одинахон Муҳаммад Содиқ



Муаллиф