Динда саволим бор

06:43 / 13.05.2022 | Мухлиса | 713
Ассалому алайкум! Аввал бу савол берилган ёки берилмагандан ҳабарим йўқ лекин жуда кўп ўйланиб оҳири бу саволни беришга қарор қилдим. Мени ёшим 23 да 3 нафар қиз фарзандларим бор. Иккинчи фарзандим 2 ойлик пайитида учинчи фарзандимга ҳомиладор бўлиб қолдим ҳомиладорликдан сақлансам ҳам. Аллоҳдан қўрқиб ўгилми қизми нима бўлса ҳам фарзанд деб учинчи қиз фарзандими дунёга келтирдим. Ҳозир учинчи фарзандим 2 ярим ойлик ҳомиладорликдан сақланадиган воситадан фойдаланган бўлсамда Аллоҳни изни билан яна ҳомиладор бўлиб қолибман. Фарзандларимга бир ўзим қарашни ҳам уй ишларини ҳам эплолмаябман. Туғмай десам Аллоҳни олдида виждон азобида қолишни ҳоҳламаябман. Кетма кет иккита фарзанд дунёга келтириб анча толиқдим. Турмуш ўртоғим ҳам айтарли бир фикр билдирмаябтилар. Ҳамма ишларни эпласанг туғ диябтилар. Мен эса туғадиган бўлсам менга ёрдамчи керак деб айтим. Турмуш ўртоғим ёрдамчи олиб бермайман ўзинг ҳаммасини эплайсан дедилар. Кайнонам хам агар киз фарзанд тугмохчи болсам тугишимга каршилар. Фарзандларимга бир ўзим қарашга кучим ҳам қувватим ҳам етмаябти ёш бўлсам ҳам. Саволим шуки фарзандларимга бир ўзим қаролмаслигимни соғлиқ жиҳатдан ҳали ўзимни тиклаб олмаганимни сабаб қилиб ҳозирги ҳомиламни дори ичиб тушириб юборишим жоизми. Ҳомила 2 ёки 1 хафталик. Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Билимсизликнинг шифоси — савол 12-cон Ҳомилани олдириш жоизми? https://t.me/muallim_media/1764