Турмуш қурмоқчи бўлган қиз билан кўришиш

00:12 / 07.04.2022 | mukhammad irmatov | 527
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳ!

Бу йил август ойида бир қизга уйланиш ниятим бор, унинг отасига ҳам ниятимни олдига бориб айтганман. Қиз ҳам турмушга чиқишга рози бўлган. Динда рухсат йўқлиги учун у билан телда гаплашмаймиз, смс лашмаймиз ҳам.
Саволим шундаки, у билан 3-4 ойда бир марта публик (жамоат) жойда, масалан кафе ёки шунга ўхшаш жойда ҳол аҳволини, кейинги режаларни сўраш учун динга риоя қилиб кўришсак бўладими?

П. С. Ҳозир тўй қилишни иложи йўқ, августга мўлжаллаяпмиз

Жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Зарур иш бўлгандагина ёнида ҳамроҳи билан жуда оз муддатда кўришиш жоиз. Валлоҳу аълам!