Ассалому алайкум! Бундай саволни бериш оғир аммо ойдинлик киритмасам ҳам бўлмайди.
Агар эр-хотин уй ҳарид қилиш учун йиғиниб-сиғиниб йиллаб ишлаб энди уйни ярим нархи чиққанда эр оламдан ўтса, аёл йиғилган пулда эрнинг қисмидан унинг ота-онаси, опа-синглисию ва ака-укасига мерос ҳақларини бериб тарқатиши керакми?
Уларнинг ўз уйлари йўқ. Бутун умр ижарада яшаб келишган. Аёлнинг эндиги топган тутгани аввалгидек пул йиғишда давом эта олмайди. Болалари ҳам бор. Илтимос, маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Эр ўлса, мероси ота онаси, аёли ва фарзандлари орасида тақсим қилинади. Мазкурлар бўлганида ака ука опа сингиллари олмайди. Валлоҳу аълам!