Намозни ичида ўқиш

09:19 / 02.12.2021 | Nigoraxon Kimsanova | 432
Ассаламу алайкум! Ҳомиладор бўлганимдан бери гапиришни бошладим дегунча кўнгил айниши (токсикоз) безовта қиляпти. Намоз вақтида ҳам шу ҳолат бўляпти. Ҳозир масалан кўнглим жуда беҳузур бўлиб кетгунча ҳар доимгидек паст овозда ўқияпман. Оғзимни қимирлатмасдан, ичимда ўқисам бўладими суралани ҳам, дуоларни ҳам.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қироат ҳосил бўлиши учун талаффуз ва бироз овоз шарт. Шифокорга кўрининг. Бу ҳолатни енгиллатишга йўл кўрсатади. Валлоҳу аълам!