Ва алайкум ассалом! Аввало ёмонликларига, хижолатга қўйишига парво қилмаслик зарур. Имкон бўлганда хабар олиб қўявериш керак. Зарар келтирадиган ҳолатларда четланиб туриш лозим. Умуман, яхши муносабатда бардавом бўлаверинглар. Биз мўминлар нимаики яхши амал қилсак, Аллоҳнинг розилигини истаб қиламиз. Динимизда қўшни ҳаққи улуғланган. Динимизда ақли пастларга ҳам яхши муомала қилинади. Валлоҳу аълам