Ҳазратнинг фатволари ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган хизматларингизни Ўз даргоҳида қабул қилсин. Шайх Ҳазратлари ҳақларида ёзилаётган мақолаларни ўқиб турибмиз. Шу сатрларга менинг тушимдаги воқеани ҳам ёзсангизлар, дегандим. Отам:«Шайх Ҳазратларининг фатволари жуда-жуда далил ва исботлар билан берилган фатводир», деб кўп айтадилар. Бир кун тушимда катта ариқ устидаги кўприкдан ўтиб кетяпман, дўстларим чўмилишаётган экан. Шунда дўстларим менга қараб: «Эй қори, Шайх ҳақларида гапириб беринг», дейишди. Шунда мен:«Мен Ҳазратнинг фатволари ҳақида билганимни гапира бошлагандим, бирдан ўзлари пайдо бўлдилар. Устиларида оқ кийим, маҳсилари ҳам бор, ёнларида илон. Сувда ҳам илон кўп бўлиб қолди ва ҳамма илон менга қараб турибди. Шайх Ҳазратлари менга табассум ила «Мен ҳеч қайси фатвойимни тушимда Пайғбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқламагунларича бермаганман», дедилар. Шунда ўзимга ўзим:«Агар сен ёлғон гапирганингда, шу илонлар сени чақиб ўлдирарди», дедим. Шу заҳоти уйғондим.

  1. Мухлислардан
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 4 май 2019 йил санасида Халқаро Ислом академиясида талабалар ўртасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

17:29 / 04.05.2019 2759
Бугун 2 апрел 2019 йилда «Шайх Зайниддин» Кўкча масжидида имконияти чекланган фуқаролар ўртасида Асмаул давоми...

10:39 / 02.04.2019 2934
httpsyoutu.bepC4PEVMMmBI

15:35 / 01.04.2019 2822
Ушбу кун 1967 йилда Халқаро болалар китоби бўйича кенгаш IBBY томонидан таъсис этилган. Байрам санаси сифатида давоми...

14:33 / 02.04.2019 4828