Эркак ва аёлларнинг намоз ўқишида ҳам фарқлар бор .
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ислом динида аёлларнинг масжидларга чиқиб, жамоат намозларида қатнашишлари маъқулланмаслигидан хабарим бор. Аммо эркак ва аёлларнинг намоз ўқишида ҳам бир қанча фарқлар бор экан. Шу ҳақда маълумот олмоқчи эдим.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳақиқатда намоз ўқиш пайтида эркак ва аёллар қиладиган ҳаракатлар орасида фарқ бор. Баъзи бир ҳанафий уламоларимиз бу фарқнинг ўнта эканини айтиб ўтишган.

Ана шу фарқлардан биринчиси «Такбири таҳрима»да, яъни намозни бошлаш учун ниятни қилиб бўлиб «Аллоҳу акбар» деган пайтда эркак кишилар қўлларини қулоқларигача, яъни бош бармоқларини қулоқларининг юмшоқ жойигача кўтариб, теккизиб такбир айтсалар, аёллар такбир пайтида қўлларини бир оз қимтинган ҳолда елка баробар кўтарадилар

Иккинчи фарқ – эркаклар намоз ўқиётган пайтларида қўл боғлаганларида қўлларини киндиклари остига қўядиган бўлсалар, аёллар шу қиёмда турганларида икки қўлларини кўкракларида тутган ҳолда қўл боғлаб намоз ўқийдилар.

Учинчиси – аёл киши икки қўл кафтини кўтараётган пайтида енгидан чиқариб, яъни очишга ҳаракат қилмайди, ўша енглари билан қўлларини тўсган ҳолда такбир айтиб қўл кўтаради.

Тўртинчиси – рукуъ пайтида ҳам панжаларини ортиқча чиқариб юбормайди, балки ёйиб ташламасдан, панжаларини қисган ҳолда икки қўлини икки тиззага қўяди.

Бешинчиси – рукуъга борганларида эркакларга ўхшаб жуда пастгача эгилиб рукуъ қилмасдан, балки рукуъ деса бўларли қимтинган ҳолатда эгилиб рукуъни бошланғич суратини адо этсалар бўлди, жуда пастга қараб энгашиб, эркакларга ўхшаб беллари билан бошларини тўғри ҳолга тушишини ҳаракат қилмасалар ҳам бўлади, яъни қилмаганлари афзал ҳисобланади.

Олтинчиси – рукуъ қилган пайтларида икки чиғаноқлари билан қимтиниб, биқинларига тегизиб туради, эркаклар эса очиб-кенгайтириб туришлари керак.

Еттинчиси – саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб эркакларга ўхшаб орани баланд очмасдан сажда қиладилар.

Саккизинчиси – ўтириш, яъни «Аттаҳия-ту»ни ўқиш пайтидаги икки ракъатдан кейин ёки тўрт ракъатдан кейинги ўтиришда фарқ бўлади. Бунда аёллар оёқларини ёндан чиқариб орқаларини ерга қўйиб ўтиришади. Эркаклар эса оёқлари устига ўтирадилар.

Тўққизинчи фарқ – сужуд, яъни сажда қилган пайтда эркаклар чиғаноқларини кўтариб турсалар, аёлларнинг яна қимтинган ҳолларида чиғаноқларини ерга теккизиб туришлари тавсия қилинган.

Ўнинчиси – овоз чиқариб ўқиладиган жойларда, эркаклар овоз чиқариб қироат қиладиган жойларда аёллар жаҳрий қироат қилмайдилар, такбирларни овоз чиқариб айтмайдилар.

Мана шу фарқларни билиб олиб аёлларимиз шу ҳолатга қараб ўқиб боришса, қоидага мувофиқ намоз ўқиган бўладилар. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг намозини даргоҳида қабул айлаган бўлсин. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи давоми...

09:52 / 10.11.2016 2712
embedhttpsyoutu.be7wVTGdrI6EEembed

12:09 / 16.10.2017 2754
Амира Сендан кейин мен учун дунё неъматларидан мени сенга боғлаб турадиган эсдаликлар ва сенга тегишли давоми...

11:23 / 24.01.2017 3486
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен намоз ўқиётганимда жаноб Набий соллаллоҳу давоми...

21:02 / 19.10.2020 3159