Оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг. сени оқ қиламиз» дейишмоқда.

Айтинг-чи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан. Кўпчилик бу масалада эҳтиёт бўлиш лозимлигини яхши билади. Шунинг учун қайта-қайта сўралади.

Фиқҳий мазҳабларимизда, аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазхабидан учтаси, яъни Ҳанбалий, Моликий, Шофеъий мазҳабларида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийсининг рози бўлиши шарт. Буларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди.

Лекин бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вояга етган йигит-қизларни турмуш ўртоғини танлашда ўз эрклари бор. Масалан, қизлар ўзи рози бўлиб, чунки балоғатга етган, эс-ҳуши жойида бўлган шахс турмуш ўртоғини танлаб никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади.

Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади. Ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасининг маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чорланади.

Бу насиҳат маъносидаги кўрсатма ҳисобланади. Мана шу ҳолатни яхши ўрганиш керак, агар икки тараф ҳам розилиги жамланса, яхши бўлади.

Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она ажраб кетган, ота бошқа ерда-ю, фарзандлар она билан туради.

Ана энди вақт қизнинг турмуш қуришига етиб келди, розилик топилди, куёв ҳам тайёр, лекин ота норози бўлиб турибди. Бу ерда ҳам ўша гап.

Агар қиз ҳоҳласа «отам норози бўлса ҳам, тегаман» деса, шариат бўйича ҳаққи бор, тегиб кетаверади. Лекин маслаҳат қилиб, икки тараф ҳам рози бўлса, яхши бўлади.

Оталар ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасдан ҳаракат қилишса, ундан ҳам яхши. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид алМуъалла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Намоз ўқиётган эдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

20:12 / 18.11.2016 4951
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен намоз ўқиётганимда жаноб Набий соллаллоҳу давоми...

02:02 / 20.10.2020 4503
Зираворли қуймоқ Тухумлар косага чақилади, устидан зираворлар, туз, майда тўғралган пиёз ва кўкатлар давоми...

19:21 / 01.12.2016 3013
Бир фараз қилинг, биз Қуръони Каримга қўл телефонига қизиққанчалик қизиқсак, шунчалик эътибор берсак, давоми...

19:34 / 24.12.2016 3457