Аёллар байъати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмо бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади (У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг холаларидан бири эди. У Зот билан икки қиблага қараб намоз ўқиган, Бани Адий ибн Нажжорнинг аёлларидан эди): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб у Зотга ансорлардан бўлган аёллар ичида байъат қилдим.

У Зот бизга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигимизни, ўғрилик қилмаслигимизни, зино қилмаслигимизни, болаларимизни ўлдирмаслигимизни, қўлларимиз ва оёқларимиз орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслигимизни ҳамда у Зотга яхшилик ишда исён қилмаслигимизни шарт қилганларида: «Эрларингизни алдамайсизлар», дедилар», деди.

У: «Биз у Зотга байъат қилдик, сўнгра кетдик. Шунда улардан бир аёлга: «Қайтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Бизга эрларимизнинг молидан нима ҳаром қилинган?» деб сўра», дедим. У: «Сўраган эдим, бас, у Зот: «Унинг молини олиб, бошқасини юз-хотирини қиласан», дедилар», деди.

Умайма бинти Руқайқадан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига аёллар ичида келдим. Шунда:«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмасликка, ўғрилик қилмасликка, зино қилмасликка, болаларимизни ўлдирмасликка, қўлларимиз ва оёқларимиз орасидан бўҳтон тўқиб келтирмасликка ва сизга яхшилик ишда исён қилмасликка байъат қилдик», дедим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қудратингиз етган ва тоқат қилган нарсангизда», дедилар. Биз: «Аллоҳ ва унинг Расули бизга ўзимиздан кўра раҳимлироқ, келинг, сизга байъат қилайлик, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. Шунда у Зот:«Мен аёлларнинг қўлини олмайман, албатта, юзта аёлга айтган гапим, битта аёлга айтган гапим кабидир», дедилар.

Умайма бинти Руқайқа розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у Зотга Исломга байъат қилиб келди. Шунда у Зот: «Сендан байъатингни Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигингга, ўғрилик қилмаслигингга, зино қилмаслигинга, болангни ўлдирмаслигингга, қўл ва оёқларинг орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслигингга, таъзияда ва айтиб йиғламаслигингга ва аввалги жоҳилият очиқ-сочиқлиги ила очиқ-сочиқ бўлмаслигингга байъатингни қабул қиламан», дедилар.

Изза бинти Хойил розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Шунда у Зот ундан: «Зино қилмаслигингга, ўғрилик қилмаслигингга, болангни тирик кўмиб, уни ошкор этмаслик ёки яширмаслигингга», деб байъатини қабул қилдилар. У: «Ошкора тирик кўмишни билганман. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яширин тирик кўмишни сўрамадим. У Зот ҳам хабар бермадилар. Нафсимда уни, болани фасод қилиш (тарбиясини бузиш) деган нарса воқеъ бўлди. Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон боламни фасод қилмайман».

«Тасаввуф ҳақида ҳақиқатлар» китобидан. Шайх Абдулқодир Ийсо

Мавзуга оид мақолалар
Австралиялик машҳур киноактёр Рашод Стрикка йиллар давомида Ҳолливуддан бош роль учун таклифлар келган ва давоми...

21:00 / 30.12.2019 2728
3 « , ». « ». Учинчи ҳадис Амр ибн Мурра Жуҳанийдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

10:31 / 13.12.2018 4043
   Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким бир увқия қийматида давоми...

15:12 / 10.10.2016 8379
1975 йили Аллан Котт «Рўза турмуш тарзидек» китобида ёзишича, рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб давоми...

10:08 / 07.03.2017 5540