Тилинг билан дилинг бир бўлсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзуـҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма! Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма! Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма! Агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр қилмайдиганлардан бўлма! Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма! Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма!

Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилмайдиганлар жумласидан бўлма!

Эй Одам фарзанди! Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида: «Эй Бани Одам, устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан», демаса. (Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:) «Эй Бани Одам! Мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман, илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?» демаса».

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvQCMJ6jOEYVUembed

12:23 / 10.11.2016 6142
Мусулмон жамияти учун йилнинг энг афзал мавсуми бўлган Рамазон кириб келди. Келаси бир ой давомида бутун давоми...

12:32 / 06.05.2019 3478
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси давоми...

15:31 / 14.03.2017 9485
«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади. Нидерландиялик руҳшунос, давоми...

18:49 / 01.12.2016 4369