Дуо сендан, ижобат Мендан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Эй Одам фарзанди! Мол-дунё менинг молимдир. Сен эса менинг қулимсан. Молимдан сенга ҳеч нима қолгани йўқ. Илло, еб йўқ қилдинг ёки кийиб тўздирдинг, ёхуд садақа қилдинг-у, сақлаб қолдинг. Менга ва сенга (аталгани) уч қисмдир: бир қисми Мен учун, яна бир қисми ўзинг учун, қолган бир қисми мен билан сенинг ўртангдадир. Жонинг меники, амалинг ўзингники, дуо сендан – ижобат Мендандир.

 Эй Одам фарзанди! Тақво қил ва қаноатли бўл, Мени кўрасан. Ибодат қил, Менга қайтасан. Изла, Мени топасан.

Эй Одам фарзанди! Агар сен фисқу фужурлари туфайли жаҳаннамга кирувчи амирларга ўхшасанг, гуноҳга ботган жоҳилларга, ҳасадгўй олимларга, хиёнаткор савдогарларга ўхшасанг, риёкор ҳунарманду обидларга, такаббур бойларга, зулмкор жоҳилларга, ёлғончи камбағалларга ўхшасанг, бас, у ҳолда жаннатни ким талаб қилади? »

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий»китобидан.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон бизга шифо бўлиши учун...  Муборак Рамазон ойи рўзаси холис Аллоҳ учун тутилишини ҳаммамиз яхши давоми...

06:34 / 02.05.2019 3978
Инсон бошига ғамташвиш тушган вақтларда доимо зикрда бўлиб, Аллоҳдан мадад сўраши лозим. Қуйида давоми...

21:17 / 17.02.2017 6428
 Қуръон тиловати мусобақасидаги илк ғолибалар    Шахсан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси давоми...

13:42 / 16.01.2018 4542