Рамазон суҳбатлари. 25-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарама суҳбатдошлар! Бугунги мавзуимиз: шахсий озодалик ҳақида. Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Шундай экан, мусулмон инсон ўзини ҳамиша покиза тутмоғи  лозим. Бугунги суҳбатимизда бир қанча саволларни ўртага ташлаймиз ва уларга ечим топишга ҳаракат қиламиз. Шахcий озодалик деганда, аввало, айнан нимани тушунасиз? Бугун биз жамиятимиздаги инсонларни озода дея оламизми? Фарзандларимиз ҳамиша шахсий озодаликка риоя қилишлари учун нималар қилмоғимиз керак? Бу қоидалардан, яъни озодаликдан чекинганлар қандай дардларга йўлиқишади? Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради. Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади.

Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

   
Мавзуга оид мақолалар
Тунда қоим бўлиш қиёмат кунидаги узоқ туришни енгиллаштиради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:41 / 02.02.2017 9239
 Кичкина бир болакай оғир тошни ўрнидан қўзғатмоқчи бўлди. Лекин уддасидан чиқолмади. Уни кузатиб турган давоми...

15:31 / 27.10.2016 5295
embedhttpswww.youtube.comwatchvsSkds7kE0hoembed

18:44 / 13.08.2018 6448
Россиянинг «РИА новости» хабарига кўра, Эрон ҳукумати мусулмон олимлари учун, Нобелъ мукофотига ўхшаш ўз давоми...

19:19 / 02.12.2016 3825