Осиёлик машҳур модел Феликсиа Йип Исломни қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келиб чиқиши хитойлик бўлган жануби-шарқий Осиёнинг таниқли топ-модели Феликсиа Йип (Felixia Yeap) Исломни қабул қилгани ҳақида эълон қилди. Феликсиа Куала-Лумпурда (Малайзия) этник хитойлилар оиласида дунёга келган. 2005 йилда модель касбини бошлаган Феликсиа, дунё бўйлаб ўтказиладиган гўзаллик танловларида Малайзия номидан бир неча бор иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган. Ундан ташқар,и унинг фотосуратлари кўплаб машҳур журналларда чоп этилган. Феликсианинг сўзларига қараганда, унга доим муслима аёлларнинг кийимлари ёққан. Мусулмон бўлмаслигига қарамасдан, 2013 йилдан бошлаб ҳижоб кийган. «Ҳижоб кийганда одам ўз-ўзидан ҳулқ-атворини бошқариб, атрофдагиларга чиройли ўрнак бўлишга ҳаракат қилар экан», дейди Феликсиа, «шу тарзда одам ўзини бошқалардан ажратади ва қолганлар сен билан мулоқоти давомида сўзларини тўғри танлашга эътиборлироқ бўлиб, ҳурмат кўрсата бошлайди. Эркаклар эса ҳурмат маъносида чегарадан чиқмас экан. Шунинг учун ҳам ҳижобни яхши кўраман. Мен нафақат ҳижоб кийишни, балки уни тўғри, яъни узун ва кенг ҳолда кийишни истайман». 2014 йилнинг бошларига келиб Феликсиа реклама роликлари учун олинадиган очиқ фотосессияларда иштирок этмай қўйди. Бу йилги Рамазон ойининг 5 куни унинг туғилган кунига тўғри келганини ва шу куни Исломни қабул қилганини эълон қилди. Исломни қабул қилгач, Феликсиа ўзига янги ― Раниа исмини танлади. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган бандасини ҳақ йўлига бошлайди. Аллоҳ Ранианинг Исломда иймонини мустаҳкам қилсин! Омин!
«islam-today.ru» cайтининг facebookдаги саҳифасидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Аёлларнинг исломий илмлар ривожига қўшган ҳиссалари 1қисм  САЛАФ МУСЛИМА ОЛИМАЛАР Оксфорд университети давоми...

13:55 / 20.03.2017 5078
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Исломда поклик иймондандир. давоми...

21:20 / 29.12.2016 5788
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Биз мусулмонларга Рамазон рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар давоми...

11:25 / 07.05.2019 3467
14 февраль куни пойтахтдаги Фаровон тўйхонасида аёлқизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақаси жуда давоми...

10:50 / 15.02.2018 5026