Анбиёлар қиссаси. Иброҳим алайҳиссалом
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Алҳамдулиллаҳи роббил аламин

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ субуҳанаҳу ва таолoнинг танланган бандалари анбиё алайҳимуссаломлар, ер юзида Аллоҳга бўлган иймоннинг қарор топиши учун  жон фидо қилган зотлар, инсониятни ҳидоятга бошлаш зиммаларига юкланган  анбиёларнинг отаси Иброҳим халилуллоҳ ҳақларида суҳбатлашамиз. Иброҳим алайҳиссалом номлари Қуръони Каримда энг кўп зикр қилинган набийлардан бирлари ҳисобланади. У Зотнинг муборак исмлари Қуръони Каримда олтмиш тўққиз марта зикр қилинган. Бошқа набийларни  етти марта, тўққиз марта, икки ё уч марта зикр қилинган. Шу эътибордан қарайдиган бўлсак,  бу Зотнинг номларини олтмиш тўққиз марта зикр қилиниши Қуръони Каримда у Зотга алоҳида эътибор қаратилганини билдиради. Қуръони Каримни муқаддас сураларидан бири у Зотнинг номлари билан аталиб Иброҳим сураси деб номланган. У Зот ниҳоятда улуғ Зот, шунинг учун ҳам Халийлур Роҳман дейилади,  яъни Аллоҳнинг халили. Халил дегани орага ҳеч нарса тушмайдиган, яъни «орадан қил ҳам ўтмайдиган»  дўст дегани. Аллоҳ субуҳанаҳу ва таолонинг ўзи Иброҳим алайҳиссаломни ўзига халил дўст қилиб олганини Қуръоннинг ўзидаёқ эълон қилиб қўйган.....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=7IaWj6kp5Mc[/embed]
Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchv12JjUhwX7S8

14:30 / 22.05.2018 4184
«Навоийдин чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти

09:20 / 17.02.2015 5912
Туркиянинг диний ишлар идораси «Оламларга раҳмат Пайғамбар» ҳафталиги доирасида ўтказиладиган бир қанча давоми...

11:28 / 04.03.2017 4672
  Масаллиқлар 1 кг оқ ун, 2 стакан илиқ сут, 1,5 чой кошиқ туз, 30 г хамиртуруш, 200г сариёғ Ўзбекистонда илгари давоми...

13:05 / 29.11.2016 4489