Тунис мусулмонларига намоз учун ярим соат берилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Тунис Дин Ишлари Вазирлиги масжидларнинг белгиланган иш тартибини қабул қилди. Мазкур соатлардан ташқари вақтларда улар ёпиқ бўлади. Мамлакат ҳукумати қарорига кўра, энди Аллоҳнинг уйлари кунлик фарз намозларидан бир соат аввал очилиб, намоздан ярим соат кейин ёпилади. Бундан ташқари, масжид эшиклари пешин ва аср намозлари орасида ҳам очиқ бўлиши кўзда тутилган. Дин асосларини ўрганиш машғулотлари ўрнатилган тартибга мувофиқ олиб борилади.

Ҳукумат ўз қарорини экстремизм билан изоҳламоқда. Тунис Дин Ишлари Вазирлиги сўнгги ойларда дин арбоблари орасида кенг миқёсли «тозалаш» ишларини олиб борган ва 289 та имомни ишдан бўшатган эди.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ижтимоий муаммоларимизга ойдинлик Эрнинг ўз аёлини уриши бўйсунмаслик ёки хусумат   Мусулмон эркак аёли давоми...

14:56 / 25.03.2019 5640
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ваҳий бўлиб, у Зотдан давоми...

15:59 / 01.12.2016 6128
Амира Эй борлиғимни қирқ икки ой қамраб турган ширин рўём Эй ҳаётимда юрак узра ялт этган ёрқин давоми...

10:53 / 24.01.2017 4876
Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида давоми...

18:33 / 27.10.2016 11776