Москва мусулмонларининг Рамазон ойига тайёргарликлари!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Москва мусулмонлари анъанавий жамоа ифторликларини ўтказишга тайёргарлик кўряптилар. Ифторликлардан ташқари, диний ташкилотлар, масжид қошидаги мактаблар Рамазон ойидаги  ишлар рўйхатини тузиб қўйишди. Мусулмонлар Диний ишлари идорасининг хабар беришича, дастурнинг асосига Ислом таълимоти дарслари, Қуръон қироати, таниқли имомларнинг маърузалари, маданий тадбирлар ҳамда хайрия акциялари киритилгандир.

Москванинг Тарихий масжидида бутун ой давомида, ўн йиллик тарихга эга бўлган  «Рамазон чодири» ҳаракати бўлиб ўтади. Тахмиман, 400-500га яқин рўзадорлар  ҳам  масжид ҳовлисида қурилган чодирларда ифторлик қилиб, ҳам имомларнинг маърузаларини тинглаб, сўнгра жамоа таровеҳ намозини ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, «Рамазон чодири» шаҳарнинг «Поклонная гора» деб аталувчи қисмида, Ёдгорлик масжидида ҳам  очилади.

«Мурувват таоми» хайрия ифторликлари шаҳарнинг жомеъ масжидида уюштирилиб, у ерга пойтахт меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли таклиф қилинади.

«Мурувват» жамияти эса ҳар куни саҳарлик ва ифторлик дастурхонларини ёзишни мўлжаллаган. Кечаларни жамоа таровеҳ намозлари ила ўтказилиши режалаштирилган.

«Рисолат» жамияти меҳмонларни рўза ойининг ҳар пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари кутади. Ифторликдан олдин турли мавзуларда қилинадиган имомлар маърузалари рўйхати тузиб бўлинди. Ифторликдан кейин эса то саҳарликкача  жамоа таровеҳ намозлари, Қуръон қироатлари қилиши кўзда тутилмоқда.

«Кавсар» жамияти душанбадан ташқари ҳамма кунларда мусулмонлар учун ўз эшикларини очади.

Эслатиб ўтамизки, муқаддас ойда диндош биродарлар билан бирга ибодатда бўлиб, ўзаро муносабатларни ҳамда иймонни мустаҳкамлаш, нафақат таомдан тийилиш, балки барча дунёвий ташвишлардан нафсни жиловлаб, Аллоҳ билан алоқани мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.

манбаа: islomisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсон зотига буюк неъматларни ато этган. Улардан бири Ўзи билан мулоқотда бўлиш, яъни намоздир. давоми...

20:22 / 26.01.2017 7594
Витаминлар алифбоси ВИТАМИНЛАР АЛИФБОСИ Боланинг соғлом ва гўзал бўлиб ривожланишида давоми...

11:42 / 25.11.2016 9475
Оилада қиз туғилди. Ўзбек оилаларида қиз боланинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мурғаклик давоми...

11:39 / 25.11.2016 4703
Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф ҳазратларига бағишланган дил изҳори Туғилиб пок отаю  пок давоми...

11:18 / 08.04.2019 5927