Бурятия мусулмонлари Рамазонга янги масжид очишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бурятиянинг Уст-Ордин тумани Оса қишлоғининг мусулмонлари ўз кучлари ила икки йил давомида масжид қуришди. Масжид очилишини рамазон ойига яқин мўлжаллашган эди. 5 июнь, жума куни масжидда биринчи жамоат намози ўқилди.  Намозга муфтий Фарит-ҳазрат Мингалеев имомлик қилди. Масжиднинг тантанали очилишига Оса қишлоғи мусулмонлари,  Иркутск вилояти имомлари, ижтимоий ташкилотлар вакиллари ва бир қанча фахрий меҳмонлар ташриф буюришди. Оса қишлоғи Иркутскдан 150 км узоқда жойлашган. Масжидга доимий имом қилиб шу қишлоқда яшовчи ҳазрат Ранас Ягудин тайинланди. У эса ўз навбатида масжид қошида шинамгина шаръий китоблар кутубхонасини ташкил этди. Шунингдек, дам олиш кунларида бошланғич диний таълимотлар дарслари уюштирилиши ҳам мўлжалланган. Маҳаллий аҳоли янги масжид очилганидан жуда ҳам мамнунЎзига хос архитектуравий услубда қурилган бу масжид, нафақат қишлоқнинг кўрки, балки руҳий тарбия маркази бўлишига ҳам умид қиладилар.

                                                                                                                                                                                                                                            Манбаа: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
  Бўя ва идрок қил

22:11 / 21.09.2017 21500
Савол Жароҳатдан чиқадиган қон таҳоратни бузадими Жавоб Агар қон чиқиши доимий, тўхтамайдиган бўлиб, бир давоми...

20:50 / 20.03.2017 4249
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли  бу, албатта, иффатдир. Иффат бу,  энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ давоми...

10:59 / 01.02.2017 8225
БАА Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рашид АлМаҳтум томонидан минтақадаги энг катта кутубхонани давоми...

12:18 / 05.03.2017 4682