Рамазон ойида исрофни бартараф қилишга ёрдам берувчи 5та маслаҳат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Ошхона ва музлатгичингизни яхшилаб тозаланг.
 Умуман? тозалаш ва тартиблаш ишлари қайси вақт бўлишидан қатъи назар муҳимдир. Аммо шахсан мен рамазон ойини тайёргарликсиз, тартибсизликда бошлашни ёқтирмайман. Атрофингиз пала-партиш бўлиб турган бир пайтда ибодатларда фикрни жамлаш анча мушкул. Айниқса, рўзадор ҳолингизда. Шунинг учун тозалик ишларини ҳозирдан бошланг.
  1. Ошхонангиздаги маҳсулотларни бир ерга жамланг.
Музлатгич ва ошхонани тозалаб бўлгач, барча бир хил бўлган маҳсулотларни бир жойга тўпланг. Беш хил турдаги туз, ўзингизнинг ҳам аллақачон эсингиздан чиқиб бўлган, лекин ҳар сафар харид варақангизга қўшиб борадиган, уч хил идишда қуритилган кўкатларингиз борлигини кўрасиз. Ишонаверинг, бир «ерга жамлаш усули» кармонингизга анча!!! фойда келтиради.
  1. Овқатлар рўйхатини мўлжаллаб қўйинг.
 Иложи бўлса Рамазон ойи киргунча рўйхатни тайёрланг. Авваллари ҳам бу каби меню тузган бўлсангиз, тез ва оила аъзоларингизга хуш келган таомлардан саралаб қўйишингиз мумкин. Рўза вақтида, ифторликка яқин, очлик ўзини билдираётган пайтда тузиб қўйган менюингиз нақадар қўл келганига ўзингиз ҳам тан бериб юборасиз.
  1. Рўзадор холингизда харид қилгани борманг.
Тез бузилмайдиган ва узоқ сақланадиган маҳсулотларни олдиндан олиб қўйинг. Ҳозирги кунда онлайн дўконлар  мавжуд бўлиб, кундалик рўзғор маҳсулотларини ҳам харид қилишингиз мумкин.  
  1. Бир кун олдинги таомни ташлаб юборманг.
Қолган овқатингиз бўлса, ташлаб юбормасдан, кейинги саҳарлик ёки ифторлик вақтида қўшиб истеъмол қилинг. Исроф қилишдан сақланинг.

Гўзал таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids27440,27441,27442 Учрашув Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ давоми...

22:24 / 05.04.2017 7229
 Маҳсулотлар 250 грамм маргарин 3 пиёла ун 100150 грамм сметана 1 коса ёнғоқ 1 пиёла шакар 1 та давоми...

14:01 / 15.12.2016 5372