Садаф(шеър)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Шайх ҳазратларининг «Мукаммал саодат йўли» китобини ўқиганда) Садаф деган ёш бир бемор Даволанди қўлимда уч йил, Кўкрак саратони чекинди, Аммо соғаймаганди буткул. Қилиш керак эди эҳтиёт, У ўзини беш йилча яна, Бир кун мендан рухсат сўради, Бориш керак эмиш Измирга.   У пайтлар қиш ойи эди, «Сенга совуқ мумкинмас, –  дедим,– Фақат самолётда борасан, Шунда рухсат бераман, қизим».   Автобусда йўлга чиқибди, Самолётга ололмай чипта. Автоҳалокатга учрагач, Бир кун қолиб кетибди йўлда.   Қайтиб келгач, ўша касаллик, Вужудига кетди тарқалиб, Нафас олар эди у фақат Кислородли жиҳозни тақиб.   Оғирлашиб борди аҳволи, Тузалишдан эди умид кам. Айтар эди фақат ҳижжалаб, Ҳатто оддий сўзларини ҳам.   Бир гал деди: «Сиз-дан ха-фа-ман, Док-тор, дин-до-р экан-сиз я-на. Не-га мен-га ет-каз-ма-дин-гиз, Ал-лоҳ, ў-лим, о-хи-рат ни-ма?»   Унинг диний илми оз эди, Бўлса савол бермасди бешак. Дедим: «Иймон муолажасин, Ўзинг дилдан исташинг керак».   «Истайман» деб бош ирғади у. Гоҳ бўғилиб, гоҳ қалби жўшиб, Даволашни давом эттирдим. Иймон муолажасин қўшиб.   Дарсмиди у, муолажами? Тинглар эди хапқириб юрак, Бир кун менга савол берди у: Ўла-ёт-ган-да не де-йиш ке-рак?   Дедим: «Сенинг бу ҳолатингда Калимаи шаҳодат узун. Гар ўзингда шу ҳолни сезсанг, Фақат «Аллоҳ, Муҳаммад», дегин».   Борар эди кучайиб оғриқ, Унга фақат қилардик морфин, Ният – бемор оғриғин сезмай, Ором олиб, уйқуда ётсин.   Бир кун менга бўлди қўнғироқ, Қиз онаси йиғлаб деяпти: «Бир ҳафтадан бери бошқача, Садаф морфин қилдирмаяпти».   Келиб ундан сўрасам, деди: —Ўлимга уйқуда дуч келсам, Ҳолим нима бўлади, «Аллоҳ, Муҳаммад», деб айта олмасам?   Дедим: « Қўрқма укол олавер, – Таскин бериб, юпатдим қизни, - Уколдан олдин ҳам, кейин ҳам, Такрорлаб ёт шу икки сўзни.   Сўнги марта сўради: « Доктор, – Кўзларида умид ва қўрқув. – Агар менга Азроил келса, Қай шаклда кўринади у?   Жавоб бердим: « Қўрқмагин, қизим, У мўминга дўст бир фаришта, Иншааллоҳ, келади сенга Нафис, гўзал бир кўринишда.   Эртаси кун у оғирлашди, Эшитдим-у, уйига чопдим, Мен Садафни жон таслим қилиб, Сархуш ётган бир ҳолда топдим.   Уни узоқ парваришлаган, Кекса аёл ёнида эди. Ҳалигина содир бўлган бир Мўъжизани гапириб берди:   «Садаф қўққис ҳаво жиҳозин, Олиб ташлаб, ўрнидан турди. «Бис-мил-лаҳ» деб таҳорат олиб, Икки ракъат намоз ўқиди.   Ҳаммамиз лол, ҳаммамиз ҳайрон, Мўъжизадан турардик қотиб, У ўрнига чўзилди холсиз, Калимаи шаҳодат айтиб,   Сўнг: «Докторга айтинг, – деди у, Сархуш, кўзларида ҳайрат, нам, – Ўлим фариштасини кўрдим, Гўзал экан у айтгандан ҳам...»     Марҳабо Каримова    
Мавзуга оид мақолалар
БМТ бош Ассамблеяси Иордания шаҳзодаси Зайд алҲусайнни инсон ҳуқуқлари бўйича бош олий комиссар қилиб давоми...

13:22 / 25.01.2017 4315
    Керакли маҳсулотлар қизил карам, 200 г қайнатилган гўшт, 1та қизил булғор қалампири, 45 та тузланган давоми...

12:04 / 29.11.2016 5499
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар Сиз ҳам унга давоми...

12:18 / 24.12.2018 4845
gallery linkfile ids6023,5960,5959,5951,5871,5868,5806,5807   Аллоҳ Аллоҳ Қанчалар оғир  мусибатга учради диним, халқим. Диним давоми...

09:41 / 05.02.2017 10591