Германияда Мавлид ан-Набий тантанасига тайёргарлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бошқа давлатлардаги каби Германия Федератив Республикасида бу йили ҳам Мавлид ан-Набий тантана маросимларини ўтказиш кўзда тутилган. Германияда ҳам мусулмонлар аҳолининг анчагина катта қисмини ташкил қилади. Турк, араб, форс, афғон, ўзбек ва бошқа миллат вакиллари шулар жумласидандир. Германияда бир қанча йирик ва кичик масжидлар мавжуд бўлиб, Германия мусулмонлари жамияти аъзолари ҳар бир исломий байрам ва тадбирларни жуда катта тайёргарликлар билан ўтказишади.

Ўтган йили ҳам Мавлид ан-Набий тадбирлари кўтаринки руҳ билан ўтган эди. Германиянинг бир қанча йирик шаҳарлари бу маросимни ўзига хос тарзда нишонлаган эдилар. Эътиборлиси шундаки, тадбирга болалар ҳам жалб қилинган. Салзгиттер ва Эссен шаҳарларидаги Болалар театрлари, Дурендаги болалар хори айтган қасида ва салавотлар кўпчиликка манзур бўлганди.

Бу йил ҳам Мавлид ан-Набий тадбирига қизғин тайёргарликлар кетмоқда. Тадбирлар Германиянинг бир қанча йирик шаҳарларида бир неча ой давомида ўтказилиши режалаштирилган: Кил – 04.01.2014 Пайне – 05.01.2014 Дюрен – 11.01.2014 Вилхелмшафен – 12-01.2014 Берлин – 17.01.2014 Эссен – 19.01.2014 Бремен – 25.01.2014 Ханновер – 26.01.2014 Нордхайм- 01.02.2014 Гамбург – 02.02.2014 Манхайм – 08.02.2014 Любек – 09.02.2014 Херфорд – 15.02.2014 Ойскирхен – 15.02.2014 Вуппертал – 16.02.2014 Зиген – 22.02.2014 Салтсгиттер – 23.02.2014 Штутгард – 01.03. 2014

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби «Йасин»дир. Ким давоми...

09:42 / 29.11.2016 7630
Ота шундай ҳикоя қиладиquotМен боламга ҳар куни ҳам пул беравермайман. Баъзан учтўрт кунлаб пул бермасдан, давоми...

22:23 / 05.08.2023 3284
Африканинг Малави давлатида муслималар олий даражада қўллабқувватланди. Ўтган дам олиш куни Малави давоми...

12:02 / 16.11.2017 5473
Ҳижоб нима учун ўралади    Фарзандим бетоблиги сабаб уни шифокорга кўрсатиш мақсадида поликлиникага давоми...

20:53 / 08.02.2017 6180