Отажон мен билан ўйнайсизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша ишдан келган дадасининг қучоғига отилди. Лекин ота ишдан чарчаб келган ва қизининг эркаликларини кўтаргани сабри етмасди. Қизи эса отасининг эътиборини тортишга ҳаракат қилиб, атрофида гирдикапалак бўларди. Шунча ҳаракатлари зое кетгандан сўнг Оишанинг ақлига порлоқ бир фикр келди.

— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?

Отаси Оишанинг катталарнинг ишига аралашганига жаҳли чиқса-да, ўз ҳолига қўйишини истагани учун жавоб берди:

— 20 минг, қизим бошим жуда оғрияпти. Илтимос, бундай кераксиз саволлар берма.

Оиша эса отасининг бу гапларига ҳеч эътибор бермасдан чуғурлашда давом этарди:

— Отажон, менга 5 минг сўм бериб туринг.

— Бўлди, кетгин менинг олдимдан, бошқа пайт бераман, дея жаҳл билан жавоб берди ота. Отасининг бундай қўполлигидан хафа бўлган Оиша ўз хонасига кириб кетди. Бироздан сўнг ўз ишидан пушаймон ота қизининг хонасига кирди.

— Қизим, сенга қўпол гапирганим учун кечир. Жуда чарчаганман, мана сенга сўраган пулинг, деди.

Пулларни оларкан Оишанинг кўзлари ёшланди. Ёстиғининг тагидан яна 15 минг чиқариб отасига узатаркан, секингина сўради:

— Отажон, мана менда 20 минг сўм бор. Энди мен билан бир соатгина ўйнайсизми?"

Мавзуга оид мақолалар
Талоқ масаласининг бугунги кундаги долзарблиги Талоқ масаласи ҳар бир киши, оила, жамият ва давлат, бутун давоми...

17:36 / 13.03.2018 4171
muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ Туркиядаги илмий сафардан қайтибоқ, Қуръон қироати мусобақаси давоми...

12:12 / 05.02.2018 3155
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки давоми...

08:59 / 08.10.2016 3736
Ҳисларни изҳор қилиш учун қайсидир кунни кутиш шарт эмас, чунки ўлим қош ва қабоқ орасида пайт пойлаб давоми...

23:02 / 01.02.2024 7973