Собира онамизнинг азиз фарзанди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Собира онамиз азиз фарзанди, Муҳаммад Юсуфнинг жигар дилбанди, Аҳли илмларнинг буюк пешвоси, Муҳаммад Содиқдек устоз йўқ энди.   Пайғамбар ёшидан ўтдингиз андак, Оламнинг олими бўлдингиз Ҳазрат, Дунёда Исломга устун бўлибон, Бу фоний дунёдан ўтдингиз Ҳазрат.   Яшаган умрингиз барчага ибрат, Динимиз йўлида қилдингиз хизмат, Илму саховатда айни жасорат, Аллоҳ рози бўлсин, жаннатий Ҳазрат.   «Мукаммал саодат йўли»н танланг деб, «Сунний ақида»ни тутдингиз, Ҳазрат, «Ҳадис ва ҳаёт»дан огоҳ бўлинг деб, Умрингиз сарф айлаб ўтдингиз, Ҳазрат.   Эсланг, дўстлар, шайхнинг ўтган ўша кун, Ким кўрди осмонда Қуёш юзини? Гуллай деб турган бу гуллар йиғлади, Ҳатто осмон кийди мотам тўнини.   Йиғлайман фироқдан, йиғлайди кўнгил, Ахир орамизда Ҳазрат йўқ энди, Йиғлайди онам ҳам, йиғлар Ер юзи, Муҳаммад Содиқдек Ҳазрат йўқ энди.   Ушбу эҳтиромни қабул қилгайсиз, Сатрлар ёзаман кўзим жиққа ёш, Эркагу аёлга баравар устоз, Роббимдан сўрайман барчага бардош,   Қуръон ўргатдинигиз, ҳадис ўқитиб, Сизнинг вафотингиз биз учун ҳасрат, Илму насиҳатда ўтди умрингиз, Руҳингиз шод бўлсин, жаннатий Ҳазрат.  

Каримахон Ҳусниддинҳожи қизи.

8 -синф ўқувчиси

 
Мавзуга оид мақолалар
Хотима Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар давоми...

06:29 / 02.05.2019 5564
Cаудия уламолари аёлларнинг автомобиль бошқаришларига рухсат берилганини қандай изоҳлади    Узоқ давом давоми...

15:16 / 30.09.2017 12465
Ялпизли чой Сархил ялпизнинг хушбўй ҳидию чучук таъмини берадиган чойни ичмабсиз дунёга келмабсиз. давоми...

11:12 / 24.11.2016 4041
 Рашк   бу неъматми ёки иллат     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:38 / 19.03.2017 5824