Ҳазратим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Сизни излаб Тошкент шаҳрига борсам, Кўрсатдилар мунғайиб қабрингизни. Дилим ёниб кимга дардимни айтсам, Оҳ урар, деб билмадик қадрингизни.   Ўшанданким кўнглим бир дам ёришмас,  Пора бўлдим, дилим тўла ғам-алам.  Ўшанданким менинг тонгим ҳам отмас,  Итлар есин мени сизни унутсам.   Китобингиз ўқийми ёки йиғлай?  Варақласам, овозингиз янграйди. Эй воҳ, тун-кун йиғлайман кўзим юммай,  Юмсам кўзим суратингиз келади.   Миллат йиғлар, Ислом йиғлар, эл йиғлар, Андижон ҳам қолди бугун мўлтираб. Булоқбоши ўзин тутолмай титрар, Ўзинг сабр бергин барчага, ё Раб.   Жаннатларга киринг энди беҳисоб,  Қайдан излай, энди сизни соғинсам?  Унутсам сизни юзим кўрмасин офтоб,  Кимдан дуо олай андуҳга ботсам?   Улуғларман сизни токи яшарман, «Алвидо!» демоққа етмас журъатим.  Сизни таниб мен Роббимни топганман, Динимнинг мадори сизсиз, Ҳазратим.

Фарҳодбек Жўраев

     
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.be7a1xKCJaYggembed

20:49 / 07.05.2017 6675
  2018 йил 15 октябрь куни Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz доим кўмакка тайёр деб номланган давоми...

13:07 / 16.10.2018 4870
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг нечта аммалари бўлган         Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:54 / 21.11.2017 4025
Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

01:20 / 13.12.2017 4075