Алвидо устоз, алвидо, Ҳазрат!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳурматли сайт ходимлари, мана Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафотларидан бир неча кун ўтган бўлса ҳам, уларни эслашим билан кўзимга ёш келади. Ҳатто бугун« islom.uz» сайтига жойланган янги икки маколанинг тагидаги ҳазратнинг исмларидан кейин қавс ичидаги «раҳимаҳуллоҳ»ни кўришим билан  қалбимда оғриқ пайдо бўлди.

Мусибат оғир бўлди, албатта. Мен устоз билан яқиндан таниш ҳам эмасдим. Уларни фақат масжидларда маъруза қилишга борганларида кўрардим, холос. Ҳатто қўл бериб кўришмаганман. Асосан, уларнинг  китобларини ўқиб илм олардим. Уларни шу сабабли ўзимга устоз деб билардим. Ҳазратни Аллоҳ учун яхши кўрардим.

Сайт орқали қилаётган ишларидан бохабар бўлиб турардим. Бир неча бор уйларига зиёратга боргим келарди-ю, бир нарса тўсарди. Менга ажратадиган вақтларини ундан кўра, керакли илм олишгами ёки илм қолдиришга ажратганлари маъқул деб ўйлардим. Шу сабабли вақтларини ўғирламай, деб сайтга ҳам кўп савол йўлламасдим. Ундан кўра саволларимга китобларидан жавоб қидирардим. Лекин бугун, барибир, армон бўлиб қолди. Бориб дуоларини олсам, яхши бўлармиди, деб ўйлаб қоламан. Биз, мухлисларга бу мусибат шунчалик оғир келган экан, сиздек яқинларига ундан-да оғирлиги аниқ. Шу муносабат билан сайт ходимларига, оила азоларига, шогирдларига ва Шайхнинг яқин инсонларига чуқур таъзия изҳор қиламан. Ҳаммамизга Аллоҳдан сабр сўраб қоламан. Жойлари жаннатдан бўлсин.

Акмал

Мавзуга оид мақолалар
Улуғбек жаҳонгир Темурнинг Ироқ ва Озарбайжонга қилган ҳарбий юриши вақтида 1394 йил 22 мартда Эроннинг давоми...

09:07 / 13.12.2016 5523
Норвегия шаҳзодаси Ҳакон ўтган ҳафта отишма бўлиб ўтган Байрум масжидига ташриф буюрди. У ташриф давомида давоми...

21:03 / 01.09.2019 3215
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал давоми...

20:13 / 06.08.2019 7076
Билиббилмай қилган гуноҳларим, хатоларим ўчиб турсин деган инсон бевабечораларга, фақирфуқароларга, давоми...

22:01 / 11.02.2023 3297