Илм бойликдан афзал
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки киши саёҳат қилиб юриб, бир ғорга дуч келибди. Ичига кириб қарашса, кумуш эшик бор экан. Эшикни очиб, ичкарига киришибди. У ерда бир кумуш сандиқ бўлиб, ичи тўла кумуш танга экан. Саёҳатчилар чўнтаклари ва қўйниларини кумуш тангага тўлдиришибди. Энди кетмоқчи бўлиб туришганда нарироқда тилла эшикни кўриб қолишибди. Уни очиб киришса, тилла сандиқ бор экан. Унинг ҳам ичи тўла тилла танга экан. Кумушларни ташлаб юбориб, чўнтакларини тиллага тўлдиришибди. Энди кетмоқчи бўлиб туришганда ичкарида ёғоч эшикни кўриб қолишибди. Уни очиб киришса, ёғоч сандиқ турган экан. Сандиқни очиб қарашса, ичи тўла китоб экан. Саёҳатчилардан бири: «Китобларни бунчалик ичкарига яширишнинг нима ҳожати бор эди?! Бу сандиқ ғорнинг оғзида турса ҳам бўлар эди», деб орқасига қайта бошлабди. Иккинчи саёҳатчи эса: «Бу сандиқнинг ичкарига яширилишининг бир ҳикмати бўлса керак », деб тиллаларни тўкиб, китоблардан кўтарганича олибди. Шериги унинг қилган ишидан кулибди. Икки саёҳатчи ғордан чиқиб, уйларига кетибди ва ҳар қайсиниси ўз ҳолича яшай бошлабди.
Орадан йиллар ўтиб, тилла олиб келган одамнинг бойлигига бойлик қўшилиб, бадавлат бўлиб кетибди. Китоб олиб келган одамнинг эса болалари китобларни ўқиб, элга танилган олимлар бўлиб етишибди. Бу пайтда икки саёҳатчи кексайиб қолган экан. Тилла олиб келган одамнинг болалари отасининг бойлигини талашиб, бир-бирлари билан уришиб, ҳар томонга тарқаб, отасини ҳам унутишибди. Китоб олиб келган одамнинг болалари эса отасига миннатдорчилик билдириб, уни қариган чоғида парвариш қилишибди.
«Тарбия китоби»дан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv81FNY0IDIembed

13:13 / 24.06.2015 5610
Баъзида «Агар ҳозир Расулуллоҳ келиб қолсалар нима қилар эдим» деган савол хаёлимдан ўтади. Уятдан қаерга давоми...

19:10 / 09.12.2016 5102
 Бир мажлисда отаонага яхшилик қилишнинг фазилати ҳақида маъруза бўлди. Ушбу  қисса камина билан содир давоми...

10:43 / 05.02.2017 6876
Эр аҳлиаёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини ва кайфиятини сўрайди.Аёли ёлғиз, давоми...

22:03 / 25.02.2023 3048