Дуоси мустажоб бола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни амирул мўминин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолдилар. — Эй бола! Ҳаққимизга дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳим этсин, – дедилар. Шунда саҳобалар: — Эй мўминлар амири, Аллоҳ таоло раҳим қилсин, деб гўдакдан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорати қилинган ўн кишининг бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: — Ҳа, мен ундан дуо қилишини сўраяпман, чунки у балоғат ёшига етмаган. Ҳали унинг аъмол китобига қалам юргизилмаган. Шунинг учун дуоси мустажоб. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган,– деб жавоб қилдилар.
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу давоми...

18:57 / 15.10.2016 5037
Қуръони Каримда «мевалар, хурмо ва анорлар бордир» АрРоҳман сураси, 68оят дея таърифланган хурмо меваси давоми...

08:16 / 29.12.2016 6201
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламийн вассолату вассаламу аъла Муҳаммадин ашрафил давоми...

17:32 / 07.02.2017 14969
Сиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни оламларга Раҳмат этиб юборган ва Ўзининг улуғ Каломида, «Ва, албатта, давоми...

07:05 / 25.02.2017 5701