Дарс №2: Лаҳн
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лаҳннинг луғавий маъноси – майл ва четланишдир. Истилоҳда эса Қуръони Карим тиловатида содир бўладиган хатодир. Лаҳн икки хил: Жалий ва Хофий бўлади.

Лаҳни жалий

Жалий – зоҳир, очиқ дегани. Демак, биз лаҳни жалий деганда очиқ хатони тушунамиз. Ушбу хатони зоҳир деб аталишининг сабаби, уни тажвид илмини яхши билган киши ҳам, билмаган ҳам пайқаб олиши мумкин.

Бунга мисол:

– Бир ҳарфнинг ўрнига бошқасини қўйиш ёки ҳаракатларни алмаштириб юбориш

– Ташдидли ҳарфни ташдидсиз ёки аксинча, ташдидсиз ҳарфни ташдидли қилиш

– Сукунли ҳарфни сукунсиз, сукунсиз ҳарфни сукунли қилиш

– Мад ҳарфини қўшиб юбориш ёки ўрнидан тушириб қўйиш

Бундай хатолар кўпинча Қуръон калималарини маъносини бузади. Шунинг учун уламоларимиз бундай хатони ҳаром деганлар, айниқса, қасддан хато қилишни.

Лаҳни хофий

Хофий – махфий, ёпиқликни англатади. Лаҳни хофий дейилганда, ёпиқ хато назарда тутилади. Ёпиқ хато эса фақатгина тажвид илмини яхши ўзлаштирганлар билиб оладиган хатолардир.

Бунга мисол:

– Мад ва ғунналарни миқдорини чўзиб юбориш ёки қисқа қилиб қўйиш

– Йўғонни ингичка, ингичкани йўғон қилиб юбориш

Одатда бундай хатолар калималарнинг маъносини бузмайди. Шунинг учун баъзи уламолар бу каби хатоларни макруҳ деганлар. Ҳаром деганлар ҳам бор.

Хулоса қилиб айтамизки, мусулмон киши Қуръонни ўзича мустақил ўқиб ўрганиши тўғри эмас. Балки аввал устоздан ўрганиб, унга ўқиб бериб, яхши ўзлаштириб олганидан кейин, устоз «энди ўзинг ўқийвер» деб, ижозат берсагина, ўқиши керак бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ота уйга катта, гўзал халталарни кўтарган ҳолда келди ва«Ассаламу алайкум ва рfҳматуллоҳ», деди. Она «Ва давоми...

07:16 / 26.12.2016 4885
« ». 13. Ўн бешинчи ҳадис   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу давоми...

22:12 / 24.05.2018 4825
Грузия бош вазири Бидзина Иванишвили яқинда ўз қароргоҳида байрамона кечки таом ифторлик уюштирди. Ушбу давоми...

08:08 / 26.12.2016 2763
Ассалому алайкум, азиз мухлислар Муборак Мавлид ойи муносабати билан эълон қилинган янги танловимизга Сиз, давоми...

20:05 / 19.03.2017 4274