Рўзадорга ифторлик қилиб бериш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзадорга ифторлик қилиб бериш, бизнинг юртимизда урф бўлган, яхши амаллар сирасига киради.

حَدَّثَنَا هَنَّادٌ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحِيمِ بْنُ سُلَيْمَانَ عَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ بْنِ أَبِى سُلَيْمَانَ عَنْ عَطَاءٍ عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- «مَنْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ غَيْرَ أَنَّهُ لاَ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْئًا».

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, рўзадорни ажридан бирор нарса камайтирилмай, уни ажри каби ун(ифторлик қилиб берувчи)га бўлади».

(Термизий ривояти).

حدثنا علي بن حجر السعدي، ثنا يوسف بن زياد، ثنا همام بن يحيى، عن علي بن زيد بن جدعان، عن سعيد بن المسيب، عن سلمان قال: خطبنا رسول الله صلى الله عليه وسلم في آخر يوم من شعبان فقال: «أيها الناس قد أظلكم شهر عظيم، شهر مبارك، شهر فيه ليلة خير من ألف شهر، جعل الله صيامه فريضة، وقيام ليله تطوعا، من تقرب فيه بخصلة من الخير، كان كمن أدى فريضة فيما سواه، ومن أدى فيه فريضة كان كمن أدى سبعين فريضة فيما سواه، وهو شهر الصبر، والصبر ثوابه الجنة، وشهر المواساة، وشهر يزداد فيه رزق المؤمن، من فطر فيه صائما كان مغفرة لذنوبه وعتق رقبته من النار، وكان له مثل أجره من غير أن ينتقص من أجره شيء»، قالوا: ليس كلنا نجد ما يفطر الصائم، فقال: «يعطي الله هذا الثواب من فطر صائما على تمرة، أو شربة ماء، أو مذقة لبن..".

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойининг охирги куни бизга хутба қилиб дедилар: «Эй инсонлар, улуғ ой, муборак ой, минг ойдан яхши бир кечаси бор ой сизларга бардавом бўлди. Аллоҳ унинг рўзасини фарз қилди. Уни кечасини қоим қилишни нафл қилди. Ким ун (ой)да яхши бир хислатга яқин бўлса, ундан бошқа (ой)да бир фарзни адо қилган киши кабидир.

Ким унда бир фарзни адо қилса, ундан бошқа (ой)да 70 фарзни адо қилган киши кабидир. У сабр ойидир. Сабрнинг ажри жаннатдир. У – (ризқда) ҳамкорлик ва мўмин ризқи зиёда бўладиган ой. Ким унда бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, гуноҳлари мағфират бўлиб, дўзахдан гардани озод қилинади.

Рўзадорни ажридан бирор нарса камайтирилмай, уни ажри каби ун(ифторлик қилиб берувчи)га бўлади».

Улар: «Бизнинг ҳаммамизда рўзадорнинг рўзасини оладиган нарса йўқ», дедилар. У Зот: «Аллоҳ ушбу савобни хурмо ёки сув ёки сут билан рўзадорга ифторлик қилиб берган кишига беради», дедилар».

(Ибн Хузайма ривояти)

Гулшода тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
gallery columns2 sizemedium linkfile ids29564,29565,29566,29567,29568,29569 orderbyrand Маккада каъбапўш кўргазмаси очилди    Marwa.ru манбаларининг давоми...

09:24 / 22.07.2017 13133
embedhttpswww.youtube.comwatchvMCCTzfH1wembed

06:02 / 07.03.2017 4469
Ҳаммамизга маълумки, болаларнинг таълим жараёни ниҳоятда муҳим саналади. Уларнинг ҳар томонлама ўқишга давоми...

05:21 / 25.02.2018 4449
Аёл Яратганнинг нозик ҳилқати, табиатдаги нафис мавжудоддир. Аёл  фитратан бир томондан назокат тимсоли давоми...

17:01 / 23.09.2016 11938