Саҳарлик қилиш ҳам ибодат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ розилиги учун тутиладиган хоҳ Рамазон рўзаси бўлсин, хоҳ нафл рўза бўлсин, иккаласи улкан ибодатдир. Уларнинг ҳар иккисида саҳарлик қилиш мустақил бир ибодат бўлиб, уни тарк қилиб, шундай савобни ўтказиб юбормаслигимиз керак.

حَدَّثَنَا آدَمُ بْنُ أَبِى إِيَاسٍ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ صُهَيْبٍ قَالَ سَمِعْتُ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ - رضى الله عنه - قَالَ قَالَ النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - «تَسَحَّرُوا فَإِنَّ فِى السَّحُورِ بَرَكَةً».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Саҳарлик қилинглар. Бас, саҳарликда барака бор»

(Бухорий ривояти).

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بن الرَّبِيعِ، حَدَّثَنَا يُوسُفُ بن أَبِي طَيْبَةَ، حَدَّثَنَا إِدْرِيسُ بن يَحْيَى الْخَوْلانِيُّ، حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بن عَيَّاشِ بن عَبَّاسٍ الْقِتْبَانِيُّ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بن سُلَيْمَانَ الطَّوِيلِ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتُهُ يُصَلُّونَ عَلَى الْمُتَسَحِّرِينَ".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар».

(Табароний ривояти).

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ حَدَّثَنِى أَبِى حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ عَنْ هِشَامٍ الدَّسْتَوَائِىِّ قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ أَبِى كَثِيرٍ عَنْ أَبِى رِفَاعَةَ عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- «السَّحُورُ أَكْلُهُ بَرَكَةٌ فَلاَ تَدَعُوهُ وَلَوْ أَنْ يَجْرَعَ أَحَدُكُمْ جَرْعَةً مِنْ مَاءٍ فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ وَمَلاَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى المُتَسَحِّرِينَ».

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Саҳарликнинг барчаси баракадир. Бас, уни сизлардан бирортангиз, бир қултум сув ичиб бўлса-да, тарк қилмасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ва фаришталар саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар».

(Имом Аҳмад ривояти).

Саҳарликни кечани охирги вақтларида қилиш жуда яхши. Оламлар Роббисини суюклиги таъкидлаганидек, у ишни тарк қилмасак, бизга барака, фаришталарнинг салавотлари бўлади, иншааллоҳ!

Гулшода тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
   Исломда оилани мустаҳкамлаш ҳақида сўз борар экан, шариатимиз оиладаги барча муносабатлар қатори ундаги давоми...

09:49 / 27.10.2016 6560
Барча фақиҳлар келин тушадиган уйни жиҳозлаш ва келиннинг сепи куёвнинг зиммасида эканига иттифоқ давоми...

22:08 / 24.11.2023 4832
Тўртинчи кун... Ассалому алайкум Мана, азиз дўстларим, тўртинчи кунга ҳам етиб келдик. Худди доим рўза давоми...

20:47 / 30.05.2017 4376
 Тарихда илк бор Тунис пойтахтининг мэри қилиниб нозик хилқат вакиласи тайинланди. 3 июль санасида давоми...

08:04 / 07.07.2018 2986