Ифтор пайтидаги дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар: «Заҳабаз замаъу ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳ», яъни «Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва, иншааллоҳ, ажр собит бўлди», дер эдилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ифтор пайтида дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар эса оғиз очиш дуоларидир. Шулардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқика афторту», яъни «Эй бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дер эдилар».

Абу Довуд ва Табароний ривоят қилишган.

Табаронийнинг лафзида:

«Бисмиллаҳи. Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқика афторту», яъни «Бисмиллаҳи. Эй бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дейилган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муозникида ифтор қилдилар ва сўнгра:

«Афтора индакум ас-соимуун ва акала то амакуму ал-аброру ва соллат алайкумул малоика», яъни, «ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилдилар, таомингизни яхшилар едилар ва фаришталар сизга салавот айтдилар», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Шарҳ: Араб ўлкаларида Рамазондан бошқа пайтларда ҳам меҳмондорчилик охирида юқорида зикр қилинган дуони ўқишга одатланишган.

Ушбу ҳадисдан аҳли фазлларни чақириб ифтор қилиш марғуб экани келиб чиқади. Чунки ансорийларнинг Авс қабиласи улуғи Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаларни ифторга чақиришлари шунга далолат қилади. Шу билан бирга, бировнинг зиёфатида бўлган шахс унинг ҳақига дуо қилиши кераклиги ҳам чиқади.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Узэкспомарказда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган «TASHKENT BOOK FEST давоми...

20:51 / 02.10.2019 3288
Университетни тамомлаб иш фаолиятимни бошлаганимга бир йил бўлган эди. Дастлаб иш жойимда тўсиқларга дуч давоми...

06:35 / 24.10.2016 6175
Менинг бир муҳандис дўстим Британияда истиқомат қилар эди. У менга бир оилани таништирди. Ушбу оилада яшовчи давоми...

15:02 / 25.03.2019 4557