Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чиройли исм ёқар эди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳадрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу туяларимизни ким етаклаб боради?» Ёки «Ушбу туяларимизни ким (манзилга) етказади?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. «Исминг нима?» дедилар.

«Фалончи», деди.

«Ўтир», дедилар. Сўнг бошқа бир одам турди. «Исминг нима?» дедилар. «Фалончи», деди. «Ўтир», дедилар. Сўнг яна бошқа бир одам турди. У Зот: «Исминг нима?» дедилар. «Ножия», деди. «Улар – сеники! Етакла уларни!» дедилар». Шарҳ: Ножия ибн Жундаб Асламий розияллоҳу анҳунинг аввалги исмлари Заквон бўлган. Қурайшнинг таъқибидан қочиб нажот топганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига «Ножия» деган ном берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги карвонга сарбон бўлишни истаган икки кишининг исми яхши эмаслиги, яхшиликдан башорат маъносида эмаслиги туфайли уларга карвонни етаклашга изн бермадилар. «Ножия» деган исм эса нажот сўзидан олинган бўлиб, башорат маъносида бўлганлиги учун карвонни етаклашни, туяларга сарбонликни ўша саҳобий розияллоҳу анҳуга ишониб топширдилар. Ушбу ҳадисдан фарзандларга чиройли, гўзал, эзгу маъноларни билдирувчи исмларни қўйиш кераклигини билиб оламиз.
Мавзуга оид мақолалар
Ғуслнинг фарзлари 68масала Баданнинг бирор жойига соч толасичалик жойга бўлса ҳам сув етмай, қуруқ қолиб давоми...

19:00 / 19.07.2019 4604
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир. Ва тижоратлари фойда давоми...

12:26 / 29.11.2016 4379
Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдул Уъззо алАъдавий алҚураший ҳижратдан 18 йил олдин милодий 605 давоми...

13:26 / 28.03.2017 5171
Бобом ҳақидаги хотираларим яна ўзўзидан беғубор болалигим ўтган лаҳзаларга етаклайверади. Бобом менга жуда давоми...

00:13 / 22.10.2020 6124