РАМАЗОН - УЛУҒ НЕЪМАТ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг дунёвий ишларимизга ўралашиб юрамиз, саҳардан то шомгача айни дунёнинг юмушлари ила машғулмиз, моддият гирдобига мубталомиз. Аммо Рамазон нима ўзи, биламизми? Аллоҳ таоло фазли ила мушарраф айлаган ва бу муборак ойда У зотнинг анвору баракотлари тўлиб-тошишини биладиган зотларгина бу ойнинг қадрини билади. Сиз ушбу ҳадисни эшитган бўлсангиз керак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойини кўрганларида:

«Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил ва бизни Рамазонга етказ», деб дуо қилар эдилар ("Мажмаъуз завоид").


Яъни, умримизни шунчалик узун қилгинки, бизга Рамазон ойига етишиш насиб бўлсин.


Энди, тасаввур қилинг, Рамазон келишидан икки ой олдин уни кутиш иштиёқи бошланяпти ҳамда Аллоҳ таолодан бу ойга етказишини сўраб дуо қиляптилар. Бу ишни фақатгина муборак Рамазоннинг ҳақиқий қадр-қимматини билган кимсагина қила олади.


Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

«РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?» китобидан.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
  Сайёрамизнинг шимолида бир масжид бор... Уни ким қурдирган Аввалроқ Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон давоми...

13:58 / 11.06.2018 3322
Менга мактуб ёзган ҳамда ўз исмини сир тутган фазилатли, саййида аёлга бағишланади. Исмини сир сақлаб жуда давоми...

11:17 / 01.02.2019 6181
14 январ Ватан ҳимоячилари кунига КИМ У ҲАҚИҚИЙ ЎҒЛОН Ватанни ким ҳимоя қилади Мунис онажонлар ва нуроний давоми...

14:24 / 15.01.2018 4310
httpsyoutu.bed5itJ610T2w

13:27 / 07.03.2019 3272